ШУКР ҚИЛИШ БАНДАНИНГ БУРЧИ

     Кўзи ожиз инсон эй Аллоҳ қани бу дунёни бир кўрсам дейди. Тили лол одам эй Аллоҳ қани мен ҳам бир гапирсам дейди. Қулоғи кар одам эй Аллоҳ қани мен ҳам бир эшитсам эди дейди. Тўшакка михланиб касал ётган одам эй Аллоҳ қани мен ҳам шу тупроқ устида юрсам дейди.

      Сиз эса ҳам кўрасиз, ҳам эшитасиз, ҳам гапирасиз, ҳам юрасиз лекин негадир шукр қилиш эсингизга келмайди. Бир одам уйнинг деразасидан кўчага қараб турган эди икки қўлтиқ таёқ билан кетаётган одамни кўрди ва эй Аллоҳ тўрт мучам соғ ўзингга шукр деди. Қўлтиқ таёқ билан кетаётган одамнинг олдидан тез ёрдам машинаси ўтиб кетди. Қўлтиқ таёқдаги одам эй Аллоҳ оёғим йўқ, лекин соғ-омонман ўзингга шукр деди. Тез ёрдам машинасидаги беморни шифохонага олиб кираётганда, унинг бошқа эшигидан бир одамнинг мурдаси олиб чиқилди. Шифохонага кирган бемор эй роббим Аллоҳ дард берсанг ҳам тирикман, нафас олаяпман ўзингга шукр деди. У ерда шукур қилмаган фақат мурда эди. Эй инсон  бу дунёда борсан яшаяпсан. Аллоҳ ризқингни бериб турибди, Аллоҳнинг энг севимли калимаси Алҳамдулиллоҳ дегин. Шифохонанинг атрофини бир марта айлансангиз минг марта Алҳамдулиллоҳ дейсиз. Ер юзидаги ва осмонлардаги жамики жонзот борки, хожатларини ва талабларини парвардигоридан сўрашади. У бир лаҳзада дард беради, кимгадир молу-дунё беради, кимгадир ўлим, кимгадир шифо беради. Инсон эса бало келса сабр, яхшилик келса шукр қилади. Аллоҳ эса шукур қилгувчи бандасини севади.

Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус Аллоҳ томонидан бандаларининг сабри ва шукрини имтиҳони бўлса ажаб эмас. Аллоҳ таоло берган неъматларини санаб адоғига етмаймизу, лекин ўта ношукур бандалармиз. Бу неъматларнинг қадрини энди англаб етган бўлсак бас. Аллоҳ ўта кечиримли зотдир. Ўлик ерни сув тирилтиргани каби, гуноҳга ботган қалбимизни истиғфор поклайди. Келинг азиз ватандошлар биргаликда истиғфор айтиб Аллоҳга тавба қилайлик.

Эй Парвардигоро бизнинг гуноҳларимизни кечир тавбаларимизни қабул қил, юртимиздан бу офатларни кетказгин.

 

Г.Шерниёзова

Хазорасп туман бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *