КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗМАЙЛИК АЗИЗ ЮРТДОШЛАР

Хозирги вақтда бутун дунёда кенг тарқалган коронавирус номли беъморлик вабо тусини олиб бўлди. Жудаям хатарли бўлишига қарамасдан, давлатимиз тарафидан ва мутасадди ташкилотлар ва шифокорлар тарафидан кўрсатма берилаётган эҳтиёт чораларига риоя қилишлик ҳар бир шахснинг бурчидир.
Юртимизда бу касаллик аниқланган илк кунлариданоқ, касаллик омма халқ орасида тарқалишини олдини олиш чоралари кўрилди.  Давлат миқёсида ушбу касаллик билан касалланганлар  учун алоҳида шифохоналар қуриш,  тиббиёт ходимларини ҳизматларини қўллаб қувватлаш каби қатор ишлар  амалга ошириляпти. Бу касаллик шу даражада  чегара билмас ва тез суратда кўпаювчи дард эканки, ҳатто илм фан тараққий этган  давримизда  ҳам касаллик олдида инсон ожиз эканлиги намоён бўлмоқда.
Мутахассислар бу касалликдан қутилиш йўлларидан бири, инсонларга аралашмасдан ёлғизликда бўлиш эканлигини таъкидлашмоқда. Шунинг учун ҳам бугун “Уйда  қолинг!” шиори бутун дунё шиорига айланди.
Хозирда карантин тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузишга йўл қўяётганлар ҳам учрамоқда.Таҳлилчилар таъкидлашича, Италия давлатида коронавирус кенг тарқалишининг асосий сабаблари – карантин чораларини татбиқ этмаслик, жамоат транспортлари ва жойлардаги ҳаракатларни чекламаслик ҳамда соҳа мутахассислари фикрларига қулоқ солмасликдир.
Демак, карантин даврида шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидалари, айниқса, вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, пандемия даврида фуқароларнинг турли жойларда тўпланиши, ҳар хил йиғинлар қилишлари, шу жумладан, масжидлар олдида жамоат ҳосил қилишлари ҳам карантин талабларига хилофдир. Бундай ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган чораларни қўпол равишда бузишлари баробарида, аввало ўзлари ва яқинларини хатарга қўяётганликлари, юртдошларимиз орасида вирус тарқалишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкинлигини теран англаб етишлари ҳамда бу каби ишларга қўл урмасликлари зарур.
Барчамизга маълумки пандемия сабабли кўплаб мамлакатларда масжидларда жамоат бўлиб намоз ўқишлик чекланди. Шу қатори бизнинг мамлакатимизда хам Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжидларда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Республикамизда фаолият юритаётган 2000 дан ортиқ масжидларда жума ва жамоат намозларикарантин даврида тўхтатилиб, ибодатларни ўз уйларида ўқишлари белгиланди. Жума намози ўрнига уйларида пешин намозини адо қилишлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек христиан динида пасха байрамлари хам, черковларда диний ибодатлар хам тўхтатилган.
Давлатимиз томонидан коронавируснинг олдини олиш борасида жорий этилган тартиб қоидалар биз фуқароларнинг соғлигини ўйлаб қилинаётган чоралар эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Буни тўғри тушунган фуқароларимиз ибодатларини уйларида амалга оширишмоқда. Аммо шунга қарамасдан хозирда баъзи фуқаролар томонидан ушбу қонун қоидаларни қўпол равишда бузаётганликлари кўплаб учрамоқда. Жумладан: Норасмий Секта аъзолари карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда (иегова шохидлари, бабтистлар) турли диний йиғилишлар ўтказиш ҳолатлари юз бермоқда. Бу эса касаллик тарқаб кетишини кўплаб одамлар бундан жабр чекишлигини, бу қандай катта гуноҳ эканлигини тасаввур этишмаяпти. Хабарларга кўра ҳуқуқ тартибот идорлари томонидан тадбир ўтказилиб, карантин коидаларини бузганлиги учун тегишли чора қўлланилган.
Хабарларга кўра Жорий йилнинг 12-апрель куни Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган Рейд жараёнида Урганч шаҳри “Шабнам” кўчаси 85 уйда яшовчи фуқаро Ким Станислав Тимафевич исмли шахс ўзининг яшаш манзилида карантин қоидаларига зид равишда 18 нафар фуқарони тўплагани аниқланган. Карантин қоидаларини қўпол равишда бузган бундай ҳолатлар учун қонунчиликка асосан жавобгарлик белгиланган.
Шуни унутмайликки азизлар, юқоридаги каби бало-офатлар тарқалганда, биз фуқаролар янада хушёр бўлишимиз, ҳозирги вазиятда уйда ўтиришлигимиз, жумладан давлатимиз томонидан фуқаролар саломатлигини ўйлаб чиқараётган қонун қоидаларга итоат қилган ҳолда, бир-биримизни тўғри тушуниб харакат қилайлик азизлар. Ўзимизни оила аъзоларимизни яқинларимизни Коронавирус инфекциясидан жабр чекмасин десак карантин қоидаларига тўла риоя этиб уйда қолайлик.

 

Х.Бабажанов
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот котиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *