СОХТА ХАЛИФАЛИКНИНГ УЙДИРМАЛАРИ

Мустақиллик йилларида динимизга берилган имкониятларни суистеъмол қилган баъзи ёт фирқалар кишилар ўртасида турли ихтилофларнинг авж олишига сабаб бўлдилар. Буни биринчи бўлиб, ўзини “соф ислом ҳимоячиси” сифатида ИШИД деб номланган оқим бошлаб берди.
Дунёнинг турли давлатларида бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам турли экстремистик, ақидапараст ва мутаасиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб, залолат ботқоғига ботиб қолган кимсаларнинг борлиги кишини ранжитади. Бундан ташқари ношукрлик қиладиган, ғанимларнинг ноғорасига ўйнайдиган ўз юртига қарата тош отадиган нобакор шахслар ҳам йўқ эмас. Кейинги пайтларда сохта пайғамбарлар, имом маҳдийлар, Аллоҳдан ваҳий қабул қилишни даъво қилувчилар, ғайб илмидан хабар берувчилар, сохта эшонлар учрамоқда.
Ўзини портлатиб юборётган кимсалар икки карра гуноҳи азимга қўл уришяпти, чунки улар бу қабихлик билан қанчадан-қанча айбсиз кишиларнинг умрига зомин бўлмоқдалар.
Ислом ҳалифалигини қайта тиклаш ва ислом шариатини амалда татбиқ этишни мақсад қилган сохта салафий ғоялари ва “жиҳод” га тарғиб қилишга асосланган оқимлар ғеч бир натижага эриша олмайдилар. Халифаликни тиклашга уринаётганлар барибир ҳеч бир натижага эриша олмайдилар. Чунки бу даъволар шаръан ҳаром бўлган сохта халифаликдир. Ҳалифалик Пайғамбаримиздан кейин озгина вақт бўлган холос. Ироқ ва Шомда ислом давлатини ташкил қилиш ҳаракати билан юрганларнинг ҳам охири вой. Бу пуч ғоялар ҳеч қачон амалга ошмайди.
Юртимиз мусулмонлари неча асрлардан бери ислом динининг соф кўрсатмаларига амал қилиб келмоқдалар. Шундай экан, динимизнинг соф маърифатини ёшларимизга етказиб, уларни сохта оқимлар таъсиридан ҳимоя қилайлик.

Шоназар Қўчқоров.
“Олти Аълам бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *