Маълумки Юртимиз кундан кунга ҳар соҳада таррқий этиб бормоқда.Биламизки исолом дини асрлар давомида халқимизнинг қон- қонига сингиб кетган бўлиб,ундаги эзгувлик,меҳр -муҳаббат ва бағрикенглик каби фазилатлар ҳар бир юртдошимиз қалбига жо бўлган десак адашмаймиз.
Сир эмаски тарихда ислом дининг ривожланишида бизнинг боболаримиз ўзларининг катта ҳиссаларини қўшганлар нафақат ҳисса қўшганлар балки ислом динининг эзгулик ва бағрикенглик дини эканини бутун дунёга намоён этиб кўрсатиб бера олганлар.
Аждодларимиз бизга мерос қолдирган бу каби анана ва қадриятларни давом эттириш бизнинг ҳам муқаддас бурчимиздир.
Шу мақсадда 2023 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш таклифини илгари сурган эди.
Ушбу ташаббусга мувофиқ, 2024 йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.
Бу нуфузли халқаро тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари, АЙСЕСКО, ИРСИКА каби халқаро ислом ташкилотлари раҳбарлари, Саудия Арабистони, Миср, Россия, Туркия, Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатлари муфтийлари, Покистон, Ҳиндистон, АҚШ ва Европа давлатларининг таниқли уламолари ҳамда тадқиқотчилари иштирок этади.
Конференцияда бугунги тахликали ва мураккаб даврда ислом динининг тинчликпарвар ва бағрикенгликка йўғирилган таълимотларини ўрганиш,халқлар давлатлар бир бирлари билан мулоқотда тажриба алмашиш ва бу йўналишда ҳамкорлик қилиш масалалари кенг муҳокама қилинади.
Зеро Ислом сўзининг ўзи тинчлик демакдир.
Аббос ибн Абдулмуттолиб р.а Расулуллоҳдан алайҳи солату васаллам:Менга бир дуони ўргтингки дунё ва охиратимга фойдаси тегсин деб сўраганида. Расулуллоҳ алайҳи солату васаллам: “Эй Расулуллоҳнинг амакиси Аллоҳдан авф ва офият сўранг!” деганлар.
Ҳа азизлар!Юртимиз азалдан тинчлик ва эзгулик дини исломга амал қилиб,бошқа халқларга ҳам ибрат бўлиб келган,бу анжуман ҳам шу анананинг давоми десак янглишмаган бўламиз.
Қ.Искандаров
Боғот тумани «Абдол бобо» масжиди имом-хатиби