САЙЁР КИТОБ ЯРАМАРКАСИ ХИВАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан, туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси бугун 2018 йил 30 март куни Хива тумани “Қосмаобод” жомеъ масжидида давом этмоқда.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг китоб ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини кучайтириш, китобхонлик даражаси ва маънавиятини юксалтиришдан иборатдир.
Ташкил қилинган китоб ярмаркаси қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтмоқда.

Ушбу китоб ярмаркаси давом қилиб, кейинги ҳафта 6 Апрель жумъа куни соат 11:00 дан 15:00 гача Гурлан тумани “Қора Аълам бобо” масжидида давом этади. Китобсевар барча Гурлан аҳлини китоб ярмаркамизга таклиф этиб қоламиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *