КИТОБ МАЪНАВИЯТ БЕШИГИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан, туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси бугун 2018 йил 6 Апрель куни Гурлан тумани “Қора аълам бобо” жоме масжидида давом этмоқда.
Жума кунлари ташкил қилинган ушбу китоб ярмаркаларидан ихлосманд халқимиз мамнун бўлиб, ўз миннатдорчилигини изҳор қилмоқдалар.

Ушбу китоб ярмаркаси давом қилиб, кейинги ҳафта 13 Апрель жума куни соат 11:00 дан 15:00 гача Шовот тумани “Шоҳ-обод” масжидида давом этади. Китобсевар барча Шовот тумани аҳлини китоб ярмаркамизга таклиф этиб қоламиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *