АҚИДАПАРАСТЛИК СОФ ИСЛОМДАН ЙИРОҚДИР

Маълумки   мустакилликдан кейин юртимизда виждон эркинлиги тўлиқ таъминланди. Бу эркинлик фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки хеч кандай динга эътиқод қилмаслик хуқуқини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга, бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлиқ кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан, бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари кўпайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби, муқаддас динимизнинг хаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боғлиқ.Таассуфки, хозирда ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмокда. Бундай ножўя харакатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир-оқибатда эса, маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида, сиёсий хокимятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чиқаришга харакат қилаётгани ачинарли бир холдир.
Буни олдини олиш учун ҳар-биримиз авваламбор ёшларимиз онгида бўшлиқ қолдирмаслигимиз керак. Ҳурматли биринчи Президентимиз “Бу дунёда табиатда хам, жамиятда хам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга харакат килади” деб ҳар-бир ота-она уйида, ўқитувчи ва мураббийлар ўқув муаассасаларда, кексаларимиз махаллада, фарзандларимизнинг онгидаги бўшлиқни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тўлдиришлари лозимлигини уқтиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида кўп савол беришади. Уларнинг берган саволларини кўпчилигимиз малол олиб ёки жавоб беришга қийналганимиз сабаб мени тинч қўй, кўп гапирма, тинч ўтир ёки бориб ўйинингни ўйна деб, қўполлик билан саволларини жавобсиз қолдирамиз. Бунинг натижасида уларнинг онгида бўшлик пойдо бўлади. Шунинг учун яхшилик билан, уларни берган саволларига ақллари доирасида тушунчани берсак, бу бўшлиқ хосил бўлишини олдини олган бўламиз.
Ҳозирги кунда шу бўшлиқни тўлдиришга уринадиган ва ғаразли мақсадларини амалга оширишни ўйлаб юрганлар кўп. Оқибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида, баъзилар ўзи туғулиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат қилиб, ватанпарварлик туйғуларидан махрум бўлиб, инсонийлик табиатидан хам чиқиб, колганини ўзлари тушунмаяпти. Мухтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлик бўлмаслиги учун, уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур. Иккинчидан фарзандларимизни онгида мафкуравий иммунитетни хосил қилишимиз лозим.
Бугун, 21 аср  глобаллашув жараёнида, ёларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ҳар-хил ахборот ва маълумотларни олмокда. Баъзи бир ақидапарастлар ўз ғаразли мақсадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга оширмокда. Маълумки, ҳар қандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет хосил қилинади.    Биринчи Президентимиз “Фикрга карши фикр, ғояга карши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмоқда” деганлар. Демак, биз бундай вазиятда ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, маънавиятлик, миллий қадриятларига содиқ, дунё қараши кенг, иродаси мустахкам, сабр – бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон қилиб, болалик пайтидан бошлаб тарбиялашимиз лозим. Учинчидан фарзандларимизга Ислом динининг асл мақсади, мазмун-мохиятини тушунтирмоғимиз керак.
Республикамизнинг туб ахолиси кўп асрлардан буён ислом динига эътиқод қилиб келмокда. Исломнинг диний қадриятлари халқимизнинг тарихий-миллий қадриятлари билан чамбарчас бирлашиб кетган. Шу сабаб биз ҳеч қандай маънавий диний ақида ва тамойилларга мухтож эмасмиз. Ислом динининг таълимотлари инсонятни камолга етишига, икки дунёда хам бахтли бўлишига хизмат қилади. Инсонийлик, мехр-окибат, халоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, мехр-шафкат сингари халкимизга мансуб бўлган фазилатлар мукаддас динимизда ўз аксини топган. Афсуски, баъзан ислом дини ва диний акидапарастлик тушунчаларни бир-биридан фарклай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг кўйиш каби холатлар хам учрамокда. Албатта бу ислом динимиз хақида тўлик бир илмга эга эмаслигимизнинг белгисидир. Агар бу мукаддас динимизни мақсадини англасак, турли ислом никоби остида фаолият олиб бораётган экстремистик гурухларнинг қилиётган хунрезликлари, бегунох инсонларни, ёш болаларни конини тукиб, мусулмонларга, оиласига, юртига қурол кўтариб жанг қилиши, тинч мамлакатларда қўпорувчилик қилиб портлатишларни амалга оширишлари, обод жойларни вайронага айлантиришлари хеч кайси бир ақлга хам, динга хам тўгри келмаслигини тушунамиз. Расулуллох ( с.а.в.) муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошка бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » дегеанлар.  Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида  зулм, қотиллик,  одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган.  Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик…” (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Демак, халқларнинг, элат ва қабилаларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиш учун эмас, балки бир-бирлари билан топишиб-танишишлари, бир  заминда аҳил-иноқ яшашлари учун экан. Бинобарин, бир ота ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бири билан Аллоҳ тақиқлаган ишлар туфайли урушиб-талашиб юриши Ислом динига зиддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида: “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).Шу нуктаи назардан караганда,мукаддас ислом динимизни пок саклаш, уни турли хил гаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бухтонлардан химоя килиш, унинг асл мохиятини униб –усиб келаётганёш авлодимизга тугри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу гояларини кенг таргиб этиш асосий вазифамиз хисобланади.
Тўртинчидан, фарзандларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиб боришларини таъминлаб беришимиз ва назорат қилишимиз лозим.
Айрим ота-оналар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қиладилар. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, кўча-кўйдаги улфатлари билан узоқ вакт овқатланиб ўтиришлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила аъзоларининг, фарзандларининг ахлоқий  ва маърифий тарбиялари билан шуғулланиш иккинчи даражали иш бўлиб қолган. Ўтган асрдаги мутафаккир  олимимиз Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.
Ёшларнинг илмли ва маърифатли бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Фарзандларимизнинг одоб-аҳлоқи, таълим-тарбиясининг масъулияти биринчи навбатда, уйда ота-она, боғчада тарбиячи, ўрта ва олий ўқув юртларида муаллим ва устозлар, кўча-кўйда эса маҳалла оқсоқоллари зиммасида эканини унутмайлик. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида:
“Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз”, — деганлар.Ҳозирги кунда айрим ўқувчи ва талабаларнинг дарс ҳисобига бозорга, баъзиларининг турли ношаръий, кўнгилочар жойларга кетиб қолишлари жоиз эмас. Ҳар қандай бўлганда ҳам дарс соати бола учун ғанимат дамлар бўлиб саналиши даркор. Айрим болаларнинг бири гиёҳванд, бири ўғри, яна бири мутаассибликка берилиб кетиши назоратнинг сусайгани оқибатидан келиб чиқмаяптимикан?
Мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари, касб-билим ўрганишлари учун барча зарурий шароитлар яратиб қўйилган. Бугунги кунда илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, аксинча имконият бор. Юзлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар очиб қўйилган. Динимизни ўргатадиган ўнта олий ва ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турибди. Китоб-дарсликлар узлуксиз чоп этилиб турибди. Аммо бизларда рағбат ва ихлос сустроқ.
Вақтимизни ғанимат билиб, узимизни хам болаларимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаъатли ишлар билан машгул килишимиз барчамиз учун  фойдалидир. Чунки халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишларига боғлиқ.Бешинчидан фарзандларимизга Ватан, миллат ва динига мухаббатли бўлиш хиссинини уйготиш, хиёнат, соткинлик, бепарволик каби иллатларга қарши курашишни шакллантириш лозим.
Дунёни ушлаб турган устунларидан бири инсонларнинг бир-бирларига булган мехр-окибатидир. Агар ота-она  боласини қулига тикан кириб кийналаётганини кўрса, боласидан кура купрок ота-онани калби огрийди, тинчи бузилади. Бу албатта боламизга мухаббатимиз борлидан дарак беради. Худди шундай биз фарзандларимизнинг калбида ватанига, миллатига, динига мухаббат хиссини уйготсак, ташкаридан юртиимзга отиладиган тошга, миллатимизни тахкирлайдиган хар бир сузга, динимизнинг илдизига уриладиган болтага уларнинг хам калби огриб, уни химоя килишга, обруйини саклаб колиб, маърифат билан муносиб жавоб беришга харакат килишади.
Хурматли биринчи Юртбошимиз айтганларидек: « Барчамизга аён булиши керакки, каердаки бепарволик ва локайдлик хукм сурса, энг долзарб масалалар узибуларчиликка ташлаб куйилса, уша ерда маънавият энг ожиз нуктага айланади. Ва аксинча-хушёрлик ва жонкуярлик, юксак акл-идрок ва тафаккур хукмрон булса, уша ерда маънавият кудратли кучга айланади ».    Агар биз эл-юрт манфаъати йулида бирлашсак, локайд булмасдан, огох ва хушёр булиб, яхшиликка бир-биримизга ёрдамчи булсак олдимизга куйилган максадларимизга аста-секинлик билан етишамиз.
Чунки халк – бамисоли улуг ва шарафли йулдан илгарилаб бораётган улкан карвон. Уни йулдан чалгитишга урунувчилар, пайт пойлаб оркасидан хамла килувчилар хамиша булган,бундан кейин хам булиши мумкин. Карвон бехатар булмас, деган гап бежиз айтилмаган. Аммо халк карвонини  хеч кандай куч ортга кайтаролмайди. Нега, деганда, халкнинг калбида не-не авлодлардан мерос енгилмас куч – маънавият бор  ».
Аллох таоло юртимизни тинч, халкимиз хаётини фаровон килсин. Узимизни хам зурриётларимизни хам Ватанга мухаббатли, динга садокатли, миллатни севадиган, омонатларга хиёнат килмайдиган, илмлик, халолга интилиб, харомдан узок булиб, барчага мухаббатли булиб яшамокликни насиб килсин.

Э.Қутлиев
Хонқа туман “Жирмиз ота” масжиди имоми хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *