Хоразмдан навбатдаги зиёратчилар гуруҳи муқаддас сафарга йўл олди

Бугун 16 май куни Хоразм вилоятидан муборак Ҳаж зиёратига отланган навбатдаги юртдошларимиз гуруҳи бугун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Урганч халқаро аэропортида зиёратчиларни кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Кузатиш маросимида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда диний соҳа вакиллари иштирок этишди. Илк гуруҳ каби, бугунги бўлажак ҳожилар ҳам кўтаринки кайфият ва катта ҳаяжон билан сафарга шайландилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар зиёратчиларга сафар давомида ибодатларни мукаммал ва соғ-саломат адо этиб келишларини тиладилар. Дуоларда юртимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги ва зиёратчиларнинг амаллари даргоҳида қабул бўлиши сўраб хайрли тилаклар билдирилди.

Навбатдаги гуруҳ ҳам барча ташкилий ва тиббий жиҳатдан тўлиқ таъминланган ҳолда, юқори даражадаги қулайликлар остида муқаддас зиёрат манзиллари томон парвоз қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *