ЁШЛАРИМИЗДА МУСТАҲКАМ ИММУНИТЕТНИ ШАКИЛЛАНТИРАЙЛИК

Биз бугун ахборот асрида яшаяпмиз. Ҳаётимизнинг ҳар-бир жабхасида ахборот техналогияларидан фойдаланимиз.Уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин.Келажагимиз эгалари бўлган ёшлар ҳам мана шу замонавий ахборот воситаларидан имкони борича фойдаланмоқдалар.Хар-бир нарсанингфойдали тарафи бўлгани сингари хатарли тарафи ҳам бор.Бугун бизга ҳар тарафдан кириб келаётган маълумотлар ичида, инсонни маънан манқурт қиладиган, ўз ғоясидан адаштириб юборадиган ва жамиятга, ёшларимиз келажагига хавф туғдирадиган маълумотлар йўқ дея айта олмаймиз. Шундай экан фарзандларимизни бундай хавф ва хатарлардан сақлашимиз учун уларда мана шундай зарарли маълумотлар ва бузғунчи ғояларга қарши маънавий иммунитет хосил қилишимиз лозим. Акс холда кеч қоламиз.
Юртбошимиз таъкидлаганидек “Фарзандларимизнинг бўш вақти — душманнинг иш вақти”. Муқаддас динимизда, ёшлар тарбиясига жуда катта эътибор қаратилган ва уни ҳамма ишлардан илгари қилинадиган иш эканлиги такидланган.
Пайғамбаримиз алайҳи салом “Ёшлар кўпроқ эътиборга лойиқдир” дея марҳамат қиладилар. Яна бошқа бир ҳадисларида “Сизларга ёшларингизга яхшилик қилишингизга васият қиламан, чунки улар қалблари мулойимдир.”дедилар. Яна у зот алаҳисалом айтадилар. “Фарзандларингизни маҳкам ушлаб уларга чиройли одоб беринг” Ёшлар тарбиясида албатта ота-онанинг ўрни каттадир. Ота-она ўз фарзандига чиройли муомила қилиши ва у билан дўст бўлиши яъни унинг сирдоши ва унинг қалбидаги кечаётган нарсаларини билиши керак. Пайғамбармиз (с.а.в.)айтадилар: “Кимнинг ёш боласи бўлса унга ёшлик қилсин (унга дўст бўлсин)”.
Кўриб турганимиздек бугун маънавий таҳдидлар кучайган замонда, фарзандларимизни ҳар-хил фитналарга қўшилиб кетмасликлари учун, уларнинг қалбида мустаҳкам эътиқодни биз шакиллантиримиз керак. Агар биз бу ишга бепарво бўлсак, уларнинг қалбини бошқа ғараз ниятли кишилар ўзларининг фойдасига шакиллантириб олишга харакат қилишлари турган гап.Ёшлар қалбида мустахкам ирода ва метин эътиқодни шакиллантириш учун, албатта улуғ аждодларимизнинг маънавий меъросларидан фойдалансак мақсадга мувофиқ бўлади.
Имом Бухорий бобомизнинг бутун умрларини сарф қилиб йиғган ҳадисларни, Абу Муъин Насафий бобомизнинг ўз давридаги ҳар-хил бузғунчи фирқаларга раддия ўлароқ ёзган асрларини, Абу Мансур Мотрудий бобомизнинг муқаддас динимизнинг ақидасини соф сақлаб қолишлик учун, аҳли сунна вал жамоъада мотурудия эътиқодий мазҳабига асос солиб, бизга қолдирган мана шу тўғри йўлнинг мустақим йўл эканлигини, ёшларимизга тушунтириб бера олсак, бизнинг ёшларимиз албатта ҳар қандай маънавий таҳдидларга нисбатан ўзида мустахкам эътиқодий ҳимояни шакиллантира олади ва уларга қарши эзгулик билан жавоб бера олади.

Шерметов Умидбек
Ҳазорасп тумани «Ҳазрати Довуд” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *