ИНТЕРНЕТГА ҚАРАМЛИК БЕЛГИЛАРИ

Интернетга қарамлик ёки бошқа бир бемаъни нарсаларга қарамлик, бу албатта вақтни исроф қилиш бўлиб, инсон ўзига берилган эркинликни, озодликни қадрига етмасликдир. Алллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган. Инсон зоти борки буни англаб етиши керак . Агар инсон теварак атрофидаги махлуқотларга бир назар ташласа ҳеч бирида эркинлик ёки озодлик неъматини кўрмайди. Чунки, Аллоҳ таоло барча нарсани инсонга мусаххар- бўйсундириб қўйган бўлиб, қарамлик маҳлуқотларига ҳос эди. Афсуски бугун инсоният ўз қўли билан яратган нарсаларга –компютер, телевизор, телефон, интернет каби нарсаларга қарамлик балосидан қутилолмаяпти. Интернетга қарамлик, унинг белгилари, аввало, инсон ҳаёли паришонлиги, телефонига соатлаб тикилиши, жамоатчилик ичида ўзини яхши ҳис қила олмаслиги, интернет орқали кўриладиган турли хил ўйин ва кинолардан бош олиб чиқолмаслигида намоён бўлади. Интернетга қарамлиликнинг энг каттаси, ижтимоий тармоқларда керагидан ортиқча вақт сарфлаб кераксиз мълумотлар ва бемаъни сафсаталарни сотишда ҳам кўзга ташланади. Ундай инсонларнинг қўлидан телефонини ёки интернет жиҳозларини олиб қўйсангиз улар учун гўё ҳаётнинг қизиғи қолмагандек туйилади. Нима бўлганда ҳам инсон ўзига берилган умрнинг қадрига етиб, ундан тўғри фодаланиши лозим бўлади. Чунки умрни бекорчи-бемаъни нарсаларга сарфлаш энг катта исрофдир. Исрофчилар эса яратганнинг суюксиз бандаларидир. Келинг азизлар бизга берилган улуғ ҳурлик, озодлик, неъматини қадрига етиб яшайлик. Анашундагина аллоҳ азиз қилган инсолар қаторига кирамиз.

М.Каримов
Урганч тумани “Ҳазрати Шаҳобиддин бобо” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *