МУСТАҚИЛЛИК НЕЪМАТИГА ШУКУР ҚИЛАЙЛИК

Яратганнинг марҳамати билан мана мустақиллигимизнинг 27 йиллигига ҳам етиб келдик.Бу кунларга етказгани учун Аллоҳ таъолога беадад шукурлар ва ҳамдлар айтамиз.
Чунки бундай доруломон кунларни кўриш ҳаммага ҳам насиб қилмаган.Ватанининг мустақил бўлишини кутиб бу йўлда жон фидо қилиб қанча аждодларимиз орзулар армон бўлиб ўтиб кетдилар Бизга эса бу неъматга кўмилиб яшаш насиб қилди минг шукур.
Аллоҳ таъоло қуръони каримда Шундай марҳамат қилган:Агар (берган неъматларимга)шукур қилсаларингиз албатта зиёда қиламан…
Ояти кариманинг мазмунидан билиняпдики Аллоҳ таъоло берган неъматларига бандадан шукур қишни талаб қиляпди ва агар шукур қилиб қадрига етсаларингиз яна зиёда қиламан дея марҳамат қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб юртимиза кўпгина хайрли ишлар қилинди ва қилинмоқда.
Биргина мисол қилиб президентимиз ташаббуслари билан кам таминланган ва ногиронлиги бор оилаларга имтиёзли арзон уй жойлар билан таминланмоқда.Бу ҳам яратганнинг берган неъматга шукурнинг бир кўринишидир.
Бугун қишлоқларимиз ҳам чирой очиб «Обод маҳалла» дастури остида янада кўркам янада обод бўлмоқда.Шаҳарлардан қолишмайдиган замонавий инфратузулмалари билан халқимиз розилиги ва мамнунлигига сабаб бўлмоқда.
Мустақиллик йилларида диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар бўлди.Ҳар йили минглаб юртдошларимизнинг ҳаж ва умра ибодатларини бекаму кос бажаришлари учун хукуматимиз тамонидан шароитлар яратилмоқда.
Минглаб масжидларимизда мўмин мусулмонларимиз ўз ибодатларини эмин эркин адо этмоқдалар.Диний ўқув юртларимизда келажакда ахолимиз диний эхтиёжларини қондира оладиган ва халқимизнинг маънавиятини юксалтиришда ўзининг катта хиссасини қўшадиган кадрлар таёрланмоқда.
Азалдан қардош қўшниларимиз бўлган давлатлар билан ва бир қатор давлатлар билан дўстона ва манфаатли алоқаларнинг ўрнатилганлиги халқимизни бехад ҳурсанд қилди десак муболаға қилмаган бўламиз.
Бу неъматларнинг хар бири учун эса яратган зотга бехад шукур қилишимиз лозим.
Мамлакатимиз рахбари атрофига жипслашиб шу мустақил юртни янада обод янада тараққий этишига кўмаклашишимиз.бизга берилган неъматларга шукримиз бўлади ҳудо ҳоҳласа.
Юртимиз ҳам моддий ҳам маънавий жихатдан янада тараққий этишини Аллоҳ таъолодан сўраймиз.Омин эй оламларнинг роббиси.

Қ.Искандаров
Боғот тумани “Абдол бобо”масжиди имом-хатиби.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *