МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ ВА БЕБАХО НЕЪМАТДИР

Бугун жаннатмакон Ўзбекистонимиз мустаққиллигининг 27 йиллиги байрамини дилда қувонч ва катта шодиёналар билан кутиб олиш тараддудида турибмиз. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин. Бу йилги мустақиллик тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида шаҳар ва қишлоқларимизда, олис ва яқин туманларимизда юқори кайфият ва юксак тайёргарлик билан ўтказилаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.
Дарҳақиқат мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилиб кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу-ҳиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги онги ва тафуккурини юксалишига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, ислом динимиз равнақи учун кенг имкониятлар яратилди. Мустакиллик бизга мустабид тузум даврида топталган ижтимоий, маъмавий ва диний қадриятларни  қайтадан тикланши ва ривожланиши учун кенг йўл очиб берди.  Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади. Натижада халкимиз ўзлигини таниб турмушнинг барча жабҳаларида миллийлик нашидаларини сурмоқда.
Халқимиз барча соҳада эмин-эркин саъй-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўсатмаларини хотиржам адо этиш бахтига муяссар бўлди. Тошкент ислом университети, Бухорода “Мир Араб” олий мадрасаси, Диний таълим муассасалари қошида араб тили, Қуръон ва тажвид тўгараклари фаолият бошлади, Ислом цивилизацияси маркази ташкил қилинди Республикамизда Икки мингдан ортиқ масжидлар очилиб, шунингдек Вилояттимиз 97 та туманимизда эса 6 та мсажид ўз фаолиятини олиб бориб масжидлар мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилган, ўнлаб диний таълим муассасалари барпо қилиниб, жумладан Ургенч шахримиздаги “Фахриддин ар-Розий” номили ўрта диний мадарсамизда хам ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар. Азиз авлиё, аллома ва фозил инсонларнинг мақбаралари ва кўплаб зиёратгоҳлар таъмирланди. Ҳар йили мустақиллигимиз шарофати минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар. Туманимиздан 10 та фуқаролар хам хаж зиёратига мушарраф бўлди. Буларнинг ҳаммаси албатта истиқлолимиз туфайлидир.
Хусусан буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониялларга эга бўлдик. Ўтган йиллар давомида Куръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид кўплаб йирик тадқиқотлар амалга оширилди. Турли мавзудаги диний адабиётлар юртимизда яшаб ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди ва қилинмоқда.
Ҳа азизлар! Яратган эгамиз Мустақиллик туфайли беҳисоб неъматларни ато қилди. Бу неъматларнинг шукронасини адо этиш сизу бизнинг зиммамиздаги вазифа, зеро Қуръону каримда: “…Агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (янада уларни) зиёда қилурман…” деб таъкидлаб ўтган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: “Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликларига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмапти” деб марҳамат қилганлар.
Инсон ўзидаги неьмат ҳақида мулоҳаза юритиш, шу неъматда ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини уйлаб кўриш билан унинг қадрини билади. Бу эса янада кўпрок Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Албатта, бу Аллоҳ таолога ҳуш келади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларининг бирида:
“Кайси бирингиз тонгда уйқудин уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” деганлар (Имом Термизий ривояти).
Барчамиз ўз навбатида ислом динининг мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини теран англаб, ёш авлодни турлиғаразли кучлар таъсиридан ҳимоя қилишга масъул эканлигимизни ҳис этишимиз зарур бўлади.
Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз(с.а.в) бир ҳадиси шарифида шундай деганлар:
“Кимки инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр килмаган экан демак Аллоҳга шукр қилмабди”, -деганлар.
Демак, барчамиз динимиз ривожи учун кўрсатилаётган ғамхўрликни Аллоҳнинг марҳамати деб қабул қилишимиз ва албатта унинг шукронасини адо этишимиз лозим бўлади.
Барчангизга маълумки, ўтиб бораётган 2018 йил жанкатмакон мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили“ деб эълон қилиниши, отахон ва онахонларимизга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш ва уларнинг дуоларини олиш йўлида яна бир муҳим омил бўлди. Ёши улуғ отахонлардан соф эътиқод, чиройли одоб-ахлоқда, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш каби инсоний фазилатларни ўрганиб олиш жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Зеро, жаҳонда турли ғоялар ва ўзаро манфаатлар туқнашуви кечаётган нотинч замонда ёшларни имон-эътикод, юксак ахлоқли қилиб тарбиялаш ниҳоятда долзарб вазифадир. Ҳаётнинг барча соҳаларида тараққиётга эришиш, камолотга етишиш бирданига бўлиб қолмайди. Бунинг учун фарзандларимизни сабр-бардошли бўлишга, илм йўлларнни осонлаштиришга, илм маърифатга қизиқтириш, рағбатлантиришга катта аҳамият беришимиз лозим. Аллоҳ таоло бизга кўз қора чиғидай асрашни буюрган илоҳий неъмат бўлмиш фарзандларимиз ҳақида ҳамиша қайғуришимиз лозим. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни юксак даражада қадрлаб ва ардоқлаб бормоғимиз зарур. Зеро, тинчлик ва осойишталик — фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт омилидир.
Истиқлол туфайли она диёримиз аҳолисиҳаётида ҳам катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтириш, имон-эътиқодли қилишга катта эътибор қаратилди.
Қачонки ҳар биримиз ўзимиз масъул бўлган жойда: оила, маҳалла, корхона ёки ташкилотда огоҳ ва ҳушёр бўлиб қўл остидагиларимиз ҳақида қайғуриб фидойлик билан меҳнат қилсақ, фарзандларимизни ёт оқимлардан асрасак, ёвуз кучлар остона хатлаб бизга таҳдид қилолмайди. Бy ҳақда муҳтарам юртбошимиз “Ўз болангни ўзинг асра” деб айтганларидек фарзандларимиз олдида ҳар бир ота-она масъул эканлигини унутмаслигимиз керак.
Зеро, бугунги фаровон кунларни қадрлаш, унинг зиёдалиги ва бардавомлигига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш бизнинг бурчимиз. Тинчлик бўлган жойда одамлар эртанги кун учун ўлкан режалар тузиб, фарзандларининг бахтли келажагини ўзига тасаввур қила олади.
Азиз ва муборак истиқлолимизнинг йигирма етти йиллик шодиёналарини шоду-хуррамлик, масрурлик, тинчлик-омонлик ва ўзаро иттифоклик билан ўтказишимизни Яратган насиб айласин! Мустақиллигимиз байрами барчамизга муборак бўлсин!

Х.Матяқубов.
Хонқа туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *