САЙЁЗ ИЛМ ВА ЕНГИЛ ҚАРАШ ЗАЛОЛАТ ЭШИГИДИР

Ҳар-бир мўмин-мусулмoн киши сoғлoм ислoмий ақида энг муқаддас қадрият санаб, у ўз эътиқoдини ҳамма нарсадан юқoри қўяди. Чунки сoф ислoмий ақида инсoнни икки дунё саoдатига oлиб бoрувчи асoсий вoсита бўлади. Нoтўғри ақидага асoсланиб қилинган амал ва ибoдатлар Аллoҳнинг ҳузурида қабул бўлмайди. Тўғри ақидадан адашишлик диний савoдхoнликнинг мавжуд эмаслигидан далoлатдир. Ҳoзирги илм-фан тараққиётга эришган вақтда кўплаб oлимлар ўзларининг илмий кашфиётлари oрқали Аллoҳнинг мўжизаларига шoҳид бўлмoқдалар ва oхир-oқибат ислoмнинг ҳақ дин эканига иқрoр бўлиб, уни ўз ихтиёрлари билан қабул қилганларини эълoн қилмoқдалар. Диний эътиқод, маданият, таълим масалалари инсоннинг руҳий камолоти, қалб покизалиги ва маънавий юксалиши учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бу уч бирликка қанчалик эҳтиёж сезмайлик, ҳар бирига ўта синчковлик билан ёндашмоқ, нозик жиҳатларини эътибордан қочирмаслик даркор. Акс ҳолда, нотўғри талқинчилар тузоғига тушиб, адашмоқ ҳеч гап эмас.Таассуфки, ана шундай ҳақ йўлидан оғганлар орамизда учраяпти. Исломнинг асл моҳиятини тушунмагани, муқаддас динимиз замиридаги инсонпарварлик ғояларидан бехабарлиги туфайли ғаразли оқимларга қўшилаётган ёшларни фақат маърифатнинг нурли маёғи билангина тўғри йўлга солиш мумкин. Бунда дин пешволаридан алоҳида фаоллик, ташаббус
корлик, кези келса, ҳушёрлик ҳам талаб қилинади. Ҳар ким ўзини кўрсаткиси келади. Илмсиз киши ҳам ўзини илмли қилиб кўрсатиш ила ҳузурланади. Диний илмга оид гапларни гапириб турганда шайтон унинг хаёлига олим ва фозил бўлиб, қолгани ҳақидаги даъвони солади. Шу тарзда шайтоннинг изидан бориб, куфр гапларни гапириб юборганини ўзи ҳам билмай қолади.
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ»ларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ таоло сизларга фарзларни буюрди, уларни зое қилманг; чегаралар қўйди, ундан тажовуз қилманг; бир қанча нарсаларни ҳаром қилди, уларни паймол қилманг; сизларга раҳм этиб, эсидан чиқиб эмас, бир қанча нарсаларни зикр қилмади, улар ҳақида сўраманг», дейдилар.Билмаган нарсасини гапиришнинг ўзи залолат, адашув, улкан гуноҳ. Шариат ҳукмини билмасдан туриб, бошқа бир кишига нотўғри нарсани «шу шариат ҳукми», деб айтиш эса, умуман тенги йўқ залолатдир. Чунки, шариатдан бошқа ишларда билмасдан гапириб йўл қўйилган хато туфайли бу дунёнинг баъзи бир ишларига зарар етиши мумкин.  Аммо шариат бўйича жоҳиллик билан гапиришда эса ҳам бу дунё, ҳам охират куяди. Чунки, шариат масаласи ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ, жаннат-дўзах орасида айланадиган масаладир. Бу ишда билмасдан фатво бериш фатво берувчининг ўзини залолатга кетказади.  Шу билан бирга ўша илмсиз равишда фатво берган одам ўзгаларни ҳам залолатга кетказади. Унинг хато фатвоси ҳаммаёқни бузади. Одамлар, фалончи айтди, деб унинг гапини бир-бирларига етказадилар, ўзаро тарқатадилар. Натижада залолат кенг тарқайди. Бирор нарса сўралганда «бу масалани мен билмайман», дейиш билмасдан, тахмин билан жавоб беришдан кўра миллион марта афзалдир. Шаръий масалаларда фатво бериш, турли саволларга жавоб қайтариш учун диний мансаб, бир оз нарсани билиш ёки чиройли салла-чопон восита бўла олмайди.  Бундай мақомга етиш учун махсус илмларни ўқиган, ўша илмнинг устозларидан ижозат олган киши бўлиши керак. Шу билан бирга ўша ўқиб, ижозат олган киши тақво, ростгўйлик, илмига амал қилиш каби маълум шахсий сифатларга ҳам эга бўлиши лозим.
Мусулмонлар ана шундай кишиларни олим сифатида ҳурмат қилиб, эъзозлашлари, улардан фатво сўраб, турли ишларда иршодлар олишлари керак. Беш-олти сурани чала ёд олиб, икки-учта ҳадиснинг маъносини бировдан ўрганиб олган, ўзини аллома қилиб кўрсатишга уринаётганлардан эҳтиёт бўлиш керак.  Шунингдек, араб тилини билиш ёки баъзи араб юртларига бориб келиш ҳам кишига шаръий масалада фатво айтиш ҳуқуқини бермайди. Инсоннинг араб бўлиши, арабча кийиниши, муқаддас жойларда истиқомат қилиш олим бўлиши дегани эмас. Мазкур васфга эга бўлганлар ичида дунёнинг энг жоҳил одами унвонига даъвогарлар ҳам кўп.  Шунингдек, кимнинг китобини ва қайси йўналишдаги китобни ўқишни ажрата билишда ҳам гап кўп. Қўлга тушган ҳар бир китобни «ҳақиқат шунда экан», деб ўқиб кетавериш ҳам яхшиликка олиб бормайди.  Бу масалада ҳам ҳушёр бўлиш керак. Чунки Ислом уламолари мусулмонлар орасини бузиш, динга зарба бериш мақсадида мусулмонларнинг диёрларида кўплаб зарарли, ишончсиз, бетайин китобларни ҳам тарқатишга уринмоқдалар.
Шариат илмларидан тўлиқ хабардор бўлмаган киши бошлиқлик ўрнига интилмаслиги ва билмасдан фатво бермаслиги лозим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бош қа тарафда эканини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадиси шарифларида икки муҳим масалани баён қилмоқдалар.  Биринчиси – илмсиз кишининг фатво бериши мумкин эмаслиги.  Иккинчиси – билиб туриб бировга нотўғри йўл кўрсатиш хиёнат эканлиги. Бир мусулмон одам қилмоқчи бўлган ишини Аллоҳнинг амрига мувофиқ бўлишини, Ислом шариатига мос бўлишини хоҳлади, дейлик. Аммо уни қандоқ қилса тўғри бўлишини билмади. Бориб бир кишидан ўша ишнинг ҳукмини сўрайди. Чунки, ўша одам бу ҳукмни билса керак, деб ўйлайди.  Аслида ўша фатво сўралган одам, фатво беришга қодир бўлмаса, мазкур ишнинг ҳукмини аниқ ва ишончли равишда бўлмаса, «билмайман», деб айтиши керак.  Аммо, билмасаю, ўзича тахмин билан нотўғри жавоб берса. Сўраган одам соф ният билан Аллоҳнинг динининг ҳукми шу экан, деб ҳалиги нотўғри ишни қилса нима бўлади?
«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади».
Чунки нотўғри ишнинг содир бўлишига илмсиз равишда фатво берган киши сабаб бўлди.
Агар у нотўғри фатво бермаганида, ҳалиги одам биладиган бошқа одамдан сўраб, ишини тўғри ҳолда амалга оширган бўлар эди.  Нотўғри фатвога ишониб, нотўғри ишни савоб ниятида қилган кишига эса гуноҳ бўлмайди. Аммо у киши фатвонинг нотўғри эканини билиш билан ўша ишни тўхтатиши, иккинчи бор ҳалиги жоҳил одамдан фатво сўрамаслиги лозим. Ўзи учун ишончли, тақводор, инсофли ва билимдон устоз топиб олиши керак. Яна бошқа бир киши келиб бировдан маслаҳат сўради. «Фалон нарсани амалга оширишим учун қайси йўлни тутмоғим керак?», деб сўради. Сўралган одам ўша нарсани амалга ошириш учун қайси йўлни тутса яхши бўлишини билади.  Аммо ўзига ишониб, йўл сўраган одамга била туриб бошқа, нотўғри йўлни кўрсатди. Бундай алдамчи одамни ким деб баҳолаш мумкин? Ушбу ҳадиси шарифда бундай одамни қуйидагича баҳоламоқда: «Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади».Бу жойда «ўз биродарига» иборасига эътибор берайлик. Бундан ўртада биродарлик алоқаси бор одамга нисбатан мазкур ишни қилиб бўлмаса-да, биродар бўлмаган кишиларга нисбатан қилаверса бўлар экан, деган тушунча келиб чиқмайди. Муомала бобида Ислом барча инсонларни бир-бирларига биродар деб билади.  Ислом ҳукми бўйича ҳатто ғайридинларга ҳам ёлғон гапириб, уларни алдаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шарифда барча одамларнинг биродарлиги кўзда тутилмоқда.Одатда ишончга, омонатга хиёнат қилган одам «хоин» дейилади. Бир одам иккинчисига ишониб, «бир ишни қандай қилай?» деб сўраши омонатдир.
Сўралган одам ишончни оқлаб тўғри жавоб берса омонатга хиёнат қилмаган бўлади. Агар билиб туриб, бошқа нарсани айтса, хиёнат қилган бўлади. Демак, биров қайси бир нарсани сўраса ҳам, билиб аниқ жавоб бериш керак. Билмай туриб жавоб бериш ҳам, билиб туриб, нотўғри жавоб бериш ҳам гуноҳ бўлади. Баъзи бир чаласаводлар эса, икки-уч оғиз нарсани ёдлаб олиб, мусулмонларнинг ярмидан кўпини кофир ёки мушрикка, дунёдаги аксар нарсаларни ҳаромга чиқариб юбордилар.  Билиб туриб тўғрисини айтмайдиганлар ҳам оз эмас. Дунёнинг мансабини ўйлаб бойларга ва зўровонларга яхши кўринаман, деб шариатнинг ҳукмини эмас, ўшаларнинг хоҳишини айтаётганлар ҳам ҳаммага маълум.  Бу икки ҳолат ҳам ўз эгалари ва мусулмонлар бошига кўпгина бало-офатлар ёғдириши турган гап. Бундай бало офатлардан қутулиш учун ҳар ким ўз чегарасини билиши керак.  Билмаган, лаёқатсиз кишилар инсоф қилиб диний ишларга аралашмаслиги, фатво беришга ўтмаслари фарз. Ким фатво бермоқчи бўлса, хато гапни айтса, гуноҳи ўзининг бўйнига бўлишини ўйлаб қўймоғи лозим.

А.Аллаберганов
Янгиариқ туман “Шайх Мухтор вали” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *