ИНСОНИЙЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Юртимизда тинчлик ва халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқда. Аллоҳ таолонинг “ал-Холиқ”сифати бор, борлиқдаги барча нарсаларни йўқдан бор қилган зотдир. У инсонни ҳам мукаммал мавжудот қилиб, бекаму-кўст яратди. Инсоннинг яратилишини Қуръони Каримда кўп бора таъкидлаб, Исро сураси 11-оятида шундай марҳамат қилади:- ”Дарҳақиқат ,(Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”.

Аллоҳ Таоло инсонни мукаммал қилиб яратиб, ақл неъмати билан эъзозини янада оширди. Инсонни шунчалар эъзозлашида нима ҳикмат бор экан  Албатта, ҳикматлар кўп ва бизнинг ақлимиз етгани эса жудаям оз. Жумладан, Зориёт сураси 56-57-оятларида марҳамат қилинадики: (Аллоҳ таоло айтадики) “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирор ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришларини ҳам истамасман”.

    “Ибодат”- арабча сўз бўлиб илоҳийлаштириш, бандачилик қилиш, хизмат қилиш, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат қилиш маъноларида келади.Аллоҳ таоло қуръони каримда нимагаки буюрган бўлса ўшани бажариш ва нимаданки қайтарган бўлса ундан қайтиш лозим демакдир. Шунда биз юқоридаги оятда зикри келган буйруққа итоат қилган бўламиз. Бунинг аввалида Аллоҳ таолога имон келтириш, беш вақт намоз ўқиш, Рамазон ойи рўзасини тутиш, моли нисобга етганлар закот бериш, йўлга қодир бўлсалар Ҳаж қилишлик кабилар туради.

     Яна, ота-онага итоат, оилапарварлик, ижтимоий алоқалар яъни сийлаи раҳм қилиш, қўшничилик алоқалари, дўсту-биродарлик алоқалари, ҳалол касб қилиш, илм олиш, одоб-ахлоқ қоидалари, халқпарварлик, ватан ҳимояси ва ҳаказолар динимиз кўрсатмалдаридан ҳисобланади.

    Жаннатмонанд ватанимиз бор, насл-насаби бетайин эмасмиз аждодларимиз бутун дунё тамаддунига юксак ҳиссаларини қўшган, шариат ва тариқат пешволари, буюк саркардалар, жаҳонга донғи кетган мард паҳлавону-баҳодирлар, ҳалоллик ва иффатда вафо ва садоқатда саботли бўлган онахонлар ва момолар авлодлариданмиз. Албатта, “Оққан дарё оқмай қолмас” деган халқимизда ажойиб мақол бор, ёшларимиздан умидларимиз катта, фарзандларимизга аслимизни тўғри танита олсак буюк инсоний сифатларга эга бўлган маънан етук руҳан тетик жисмонан бақувват юксак иқтидорли кадрлар етишиб чиқади ва юртимиз довруғини янада юксалишига боис бўладилар. Ҳеч биримизга ўғри, каззоб, йўлтўсар, босқинчи, юрт қарғишини оладиган юртфуруш, оқпадар, зинокор, беватан фарзанд керакмаслиги аниқ.

Лекин фарзандларимиз бундай ёмон одатларга гирифтор бўлишига ўзимиз сабабчи бўламиз ёки аксинча яхши, юксак инсоний сифат ва хислатлар соҳибига айлантирамиз, булар бизнинг ихтиёримизда. Аллоҳ таоло бизларни ота бўлиш неъматини насиб қилибдими, демак фарзанд тарбиясидек буюк вазифани бизнинг зиммамизга юклабди. Айрим кимсалар каби ота бўлдим, ўғиллик бўлдим деб майхўрлик қилиб оталик масъулиятини қарши олганлар Аллоҳнинг неъматига эришган онданоқ ҳаром-ҳариш билан қарши олинса, оқибати хайрли бўлишидан умид йўқ. Масъулиятни бундай қарши олишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин.

    Аммо, агар фарзандга етказганига шукр деб,  ақиқаларини қилиб (етти кунлигида чақалоқ нинг сочи олиниб, кейин имкониятга қараб иложи борича кечиктирмасдан бир жонлиқ сўйиб қавму-қариндош, қўни-қўшнилар, дўсту-биродарлар билан дастурхон атрофида тўпланиб ҳалолича тановул қилиш, бир қисмини онага тикланиб олиши учун едириш, етим-есирларга ҳам тақдим қилиш) кейин ота оталик масъулиятида, она оналик масъулиятида сабр билан собит қадамлик билан таълим-тарбиясида бардавом бўлишсалар анашу юқоридаги оятларда зикри келган “АЗИЗ ИНСОН” мақомига мос бўладилар. Аждодларимиз худди мана шу тарафига эътиборини қаратганлар ва натижада юксак мақсадларга эришганлар. Буларнинг ҳақиқатлигига тарих гувоҳ. Аллоҳ таоло барчаларимизни масъулиятли бўлишимизни насиб қилсин.

Бобожонов Алишер

Гурлан тумани “Усмон Саид Бобо”

масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *