МЕХМОНЛАР ТАШРИФ ДОИРАСИДА МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИБ БЕРДИЛАР

Бугун 11 январь жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Шохпир” масжидида шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Исломиддин домла Зухриддинов Боғот туманидаги “Дарвеш бобо” масжидида жума намозини ўқиб, “Мўмин-мўминга озор етказмайди” мавзусидаги тезис асосида маъруза қилдилар.

Маърузада мўмин-мусулмонларнинг шаънларини топташ билан уларга озор бериш шариатимизда Аллоҳ ва Унинг русулини ғазабини келтирадиган ёмон иш эканлиги, жумладан мазкур холат бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали ҳаёлига келган гапни гапириб ташқаридаги кимларнингдир измида юраётган, тайини бўлмаган шахсларнинг тегирмонига сув қуяётган шахслар учраётганлиги тўғрисида ҳаётий воқеъалардан мисоллар келтириб ўтдилар.


Шунингдек Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас ислом динимизда энг савобли амаллардан эканлиги, қанчадан қанча амаллар борки кўринишидан оддий ишга ўхшагани билан чиройли ва яхши ният ила савоби улуғ амалга айланади. Худди шу каби Ватанни ҳимояси, ҳарбий хизмат ҳам анашундай савобли, зарур, муҳим амаллар қаторига киришлиги тўғрисида Пайғамбаримиздан вориб бўлган ҳадисларни шарҳлаб ўтдилар.

Маъруза сўнгида Ватанимизнинг тинчлиги бардавом бўлишлигини ҳамда осмонимиз доимо мусаффо бўлишлигини сўраб дуои хайрлар қилдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *