ИСЛОМ ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

Инсонни яратган зот, унга ер юзида яшаш имкониятини берди ва уни обод қилишга буюрди. Муқаддас динимиз меҳр-мурувват ва раҳм шафқат устига қурулган. Динимиз тинчлик динидир.
Аллоҳ таъоло қуръони каримда шундай марҳамат қилган.
“Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз!…” (Бақара сураси, 208-оят).
Инсонлар тинчлик ишига ёппасига киришишга буюрилмоқдалар. Бунинг учун тичликка рахна соладиган хар қандай жиноят ва разилликларга қарши курашиш лозим.
Жамиятда катта ва кичик жиноятларнинг содир бўлаётгани инсоният ўз вазифаси ва масъулятини унитганига далолат қилади.
Жиноятларнинг аксарияти яратган зотни танимасликдан келиб чиқади. Инсон у зотни таниса эди, у зотдан қўрқса эди ва бу дунё фоний бўлиб охиратда яратгувчи Қаххор зотнинг олдида хар бир амали учун жавоб беришини унитмаганда эди, жиноят ва гуноҳ аталмиш бу разолатдан ўзини тийган бўларди.
Жиноятлар ичида энг оғирларидан бири ўзига ўхшаган инсоннинг жони ва молига тажовуз қилишдир.
Динимизда инсоннинг жонига, молига, шаънига ноҳақ тажовуз қилиш оғир гуноҳ саналади. Бу ҳақда Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз с.а.в.нинг кўплаб ҳадисларида баён этилган :
“Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят). Бу ердаги “ўзларингизни ўлдирмангиз!” жумласи бир неча хил тафсир қилинган: “Бир-бирингизни ўлдиришингиз ўзингизни ўлдирганингиз билан баробардир. Зеро, ҳаммангиз бир хил динга мансуб кишиларсиз”. “Ўз жонингизга ўзингиз қасд қилмангиз”. Яъни ҳаёт қийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирор нарсанинг аламига чидаёлмай ўзини ўзи ўлдириш тақиқланмоқда. “Мол-мулкларингизни ўзаро ноҳақ йўллар билан ейишингиз ўзингизни ўзингиз қатл қилишингиз билан баробардир”. “Ҳавойи нафсга берилмангиз. Зеро, бу сизларни ҳалокатга олиб келади”. Аллоҳ таоло Муҳаммад с.а.в. умматига енгиллик бахш этди. Бани Исроил қавмига эса, жиноят қилганларида каффорат сифатида ўзларини ўзлари ўлдиришга буюрган эди (Тафсири Мадорик).
“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).
Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таъоло шундай деди:
Молни ботил йўл билан ейиш деганда шариатда ҳаром қилинган барча йўллар назарда тутилади. Масалан, ўғрилик, талончилик, фирибгарлик, қиморбозлик, порахўрлик, судхўрлик шулар жумласидандир.
Пайғамбаримиз с.а.в.дан бу борада қуйидаги ҳадислар ривоят қилинган:
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Мусулмон кишига ҳар бир мусулмон кишининг қони, моли ва обрўсини тўкиш ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадисда Ибн Аббос р.а. Ҳажжатул вадоъ ҳадисини ривоят қилиб жумладан Пайғамбаримиз с.а.в.нинг қуйидаги сўзларини келтиради:
“Мусулмон кишининг моли ўз биродарига фақат чин кўнгилдан рози бўлиб берсагина ҳалол бўлади” (Имом Байҳақий ривояти).
Бугунги кунда жамиятимизда содир бўлаётган жиноятларнинг келиб чиқиши ва сабаблари бўлиши аниқ.
Ота онанинг бепарволиги,фарзандларни фақат моддий тарафини таминлаш бизнинг вазифамиз деб, маънавий тарафини ташлаб қўяётганликлари сабаб бўлмаётганмикан.
Муҳтарам президентимизнинг “Фарзандларимизнинг бўш вақти душманнинг ишвақти” деган ўринли мулохазаларини тушиниб олиб, унга амал қилишимиз керак.
Бир ота она жондан азиз фарзандини, ўзи емай едириб киймай кийдириб ,умрини шунга бағшласаю фарзандининг тарбияси ва хулқи ва дини диёнати билан шуғулламаса,бир тамонлама иш олиб борган бўлади.Тарбияси ва ахлоқи билан биз шуғулланмасак,у билан ўз ғараз мақсадларига етиш учун шуғулланадиганлар топилади.Шундай экан масалага фақат моддий тарафдан қарамайлик маънивий тарафини ҳам унутмайлик.Зеро инсон жисм ва руҳдан таркиб топган. Жисм моддий нарсалардан қувват олса руҳ маънавий нарсалардан қувват олади.
Абу Саъид р.а. айтадилар: Мен Расулуллоҳ с.а.в.ни шундай деганларини эшитдим: “Қайси бирингиз мункар ишни кўрса қўли билан ўзгартирсин, агар қурби етмаса тили билан, агар унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан ва у имоннинг энг заифидир” (Имом Муслим ривояти). Демак, содир бўлаётган мункар ишларга бепарво бўлиш мўминга ёт иллатдир. Шундай экан, жамиятимизда учраётган ҳар қандай жиноятчиликка қарши катта-ю кичик биргаликда курашмоғимиз лозимдир.

Р.Эрназаров
Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *