МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ КУЧАЙТИРАЙЛИК

Бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган оқилона сиёсатларидан, бутун халқимиз миннатдор. Хозирда давлатимизнинг қайси бир вилоятига ташриф буюрсангиз, ҳаммаёқда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлигига гувоҳ бўласиз. Шундай ватанда яшаётган инсонларга хавас кўзи билан қараётган инсонлар қанчадан қанча.
Чунки хаммамиз гувоҳ бўлаётганимиздек, хозирда баъзи бир давлатларда бўлаётган нотинчликлар туфайли қанчадан қанча инсонлар нобуд бўлмоқда. Қанча оналар фарзандларидан ҳамда қанчадан қанча фарзандлар ота-оналаридан айрилмоқда. Қайси бир давлатда хушёрлик ва огохлик кўп бўлса, ўша давлат гуллаб яшнаши тайин. Мисол тариқасида оладиган бўлсак, Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Охир замонда дажжоллар, (фирибгарлар) ёлғончилар (жамоаси) бўлади. Улар сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапирадилар. Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар. Сизларни адаштириб ва алдаб фитнага (ширкка) солиб қўймасин», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Ҳадисдан олинадиган фойдаларга эътибор берадиган бўладиган бўлсак, “Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар” дея марҳамат қилинмоқда.
Бундан кўриниб турибдики, биз доимо огох ва сергак бўладиган бўлсак ҳамда бу борадаги маънавий маърифий ишларни кучайтирадиган бўлсак, халқимиз ҳам доимо ушбуларни эшитиб, билиб юрадиган бўлса ва хозирда нотинчлик бўлаётган давлатлардаги холатлардан хабардор бўлса, ўз фарзандларига бунинг оқибатларини тушунтирадиган бўлса, диний ва дунёвий билимларни чуқур эгаллаб, тўғри ва нотўғри маълумотларни ажратиб биладиган чуқур билим эгаси бўлса, эртага бизнинг ватанимиздан ўз ватанига содиқ фарзандлар кўплаб етишиб чиқади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, диний билими ўта саёз, турли фитна-фасод қўзғайдиган фикрлар ва ғояларни содда халқ онгига сингдиришга уринадиган чаласавод кимсаларга эргашиб кетмасликлари учун, ҳаётимиз фаровон бўлиши учун ёшларни тўғри йўлга солиш ва ҳушёрликка чорлаш, айниқса, ота-оналаримизнинг асосий бурчларидир.

А.Хайитбоев
Янгибозор тумани “Сайид кучак бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *