Огоҳлик фаровон ҳаёт гарови

Албатта ҳар бир инсон огоҳлик ва фаровон ҳаётни ўзининг хонадонида огоҳ ва сергак бўлмоғи лозимдир. Қайси бир юртда тинчлик ва осойиштилик ҳукм чруса, ўша ерда фаровонлик ҳаёти гарови зиёда бўлади.

Ўзбекистонимиздаги огоҳлик ва фаровон ҳаёт гарови туфайли хонадонларда тўю томошалар, байраму шодиёналар бўлмоқда. Бу неъматларда чин маънода  шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Чунки бугунги кунда айрим юртлардаги нотинч лик оқибатида бегуноҳ одамлар қурбон бўлишмоқда. Қуръони Карим таълим берадики, ҳар қандай ҳолатдагида зулм ва зўровонлик ислом динига бутунлай зид. Бирор инсон ана шундай жиноятни содир этиши асло мумкин эмас. Ҳар бир иймонли кишининг дунёда огоҳлик ва фаровон ҳаёт кечириши учун ҳаракат қилмоғи буюрилгандир.

Бугунги мафкуравий курашлар авж олган замонда дин, Ватан, миллат, маданият, миллий урф-одатларни сақлаш, ҳимоя қилиш, аждодлардан занжир бўлиб, бизларгача етиб келган муқаддас ислом дини ва қадриятларини келажак авлодга соф ҳолида етказиш барчамизнинг бурчимизга айланиши керак. Шундай экан, инсон қай соҳада бўлсин ўзининг касби-кори, меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, бу масъулиятли хизматни сидқидилдан амалга ошириши лозим. Ватан равнақи ва озодлиги йўлида ҳамма бир тану бир жон бўлиб курашсагина у юрт тобора обод бўлиб боради.

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланишини белгилайдиган соҳалар жуда кўп. Улар орасида таълим-тарбия соҳаси, шубҳасиз, алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, миллатимиз ва халқимизнинг эртанги куни бугун вояга етаётган авлод тақдири ҳамда келажаги билан бевосита узвий боғлиқ.

Хусусан, Ўзбекистонда демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ижтимоий адолат масалаларига янгича қарашлар шаклланмоқда. Жумладан, мамлакатимизда турли эътиқод вакиллари истиқомад қилиб, улар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитининг ўрнатилиши учун барча шароитлар яратиб келинмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб кунимизгача бу йўналишда муайян натижалар амалга оширилди. Айниқса, виждон эркинлиги, бағрикенгликнинг муҳим омилларидан бири бўлган миллатлараро ва динлараро тотувлик соҳаларида улкан ютуқларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддасига кўра, дин давлатдан ажратилган. Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ёки уларга умуман эътиқод қилмайдиганлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади. Диний мутаассиблик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга эса, йўл қўймайди.

Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритиш, миссионерлик, давлат тузуми ва конституцияга қарши тарғибот, душманлик, шунингдек, миллатлараро адоват уйғотиш, тотувликни бузиш, вазиятни беқарорлаштириш уйдирмалар тарқатиш, аҳоли ўртасида ваҳима чиқариш ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар ман этилади. Диний ташкилотлар фаолияти эса, амалдаги қонун ҳужжат талабларига биноан бажарилиши шарт. Шундай экан, галдаги вазифаларидан бири халқимизнинг диний эътиқодига зид бўлган зарарли оқимларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш, аҳолини ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларини қатор топдиришдан иборат.

Огоҳлик озодлик, хушёрлик бўлган ерда барака, ривожланиш, тараққиёт бўлади. Муқаддас ислом динида ҳар томонлама, гўзал одобли, яхши хулқли, иффатли, ҳаёли бўлишга ва нафсни поклашга чақиради. Ислом динида огоҳлик ва хушёрлик бўлиш биринчи ўринда туради. Нимага деганда, аввломбор элнинг юртнинг тинчлиги ва келажагимизнинг яна фаровон бўлишлиги олиб келади. Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Албатта сизларнинг энг яхшиларингиз, яхши хулқлиларингиздур” деганлар. Мана бу ҳадисдан маълум бўладики, оилаларимизни мустаҳкам бўлишлиги ва чиройли хулқли бўлишлигимиз, қолаверса кейинги авлодларимизни ҳам бунга чақиргсак, бунга ўргатсак шундагина биз ҳақиқий мўъминлик вазифамизни бажарган бўламиз. Агарда  хушёрлик ва огоҳликка бепарво бўлсак, элимизни юртимизни тинчлиги бўлсин, маҳаллаларимизни ободлиги бўлсин, оилаларимизни фаровонлиги бўлсин буларнинг барачасини заволига етишимиз бежизга эмас. Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Иккита неъмат борки, умматим уни қадрига етмайди. Биринчиси сиҳат саломатлик бўлса, иккинчиси тинчлик неъматидур” деганлар. Барчаларимиз мана шу неъматларни қадрига етсак бунинг янада зиёда бўлишлиги муқаррардур.

Дунёда ёмон ниятли кимсалар томонидан турли дин вакиллари ўртасига низо уруғини сочиш мақсадида ҳар хил кўринишидаги фасод ишлар қилинмоқда. Диний бағрикенглик, ўзаро иззат-ҳурмат, меҳр оқибат, силаи раҳм каби умуминсоний қдриятлар ҳар биримизни огоҳ ва фаровон ҳаётда умргузаронликда собит қадам айласин.

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний”

масжиди имом-хатиби
Ш.Бойназаров

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *