Фидойинг  бўлгаймиз сени Ўзбекистон

      Ватан саждагоҳ каби мукаддас. Хар бир инсон  узи туғилиб ўсган макон киндик кони тўкилган Тупроққа мехр кўяди. Уни эъзозлайди чунки хар бир жонзотдан тутиб то инсониятгача Ватанга мухаббат туйгуси бор. Ва туйғу хар биримизнинг қонимизга сингибгина колмай болалигимиздан Бизда Ватанга мухаббат, оилага садоқат, хар биримизга оқибат каби инсоний фазилатлар шакллантирилади  ёшларга бундай тушунчаларни сингдиришдан асосий мақсад уларни келажакда Ватанга садоқатли, мехр оқибатли гўзал хулкли, мард ва жасур қилиб тарбиялашдир. Бундан максад  ёшларимизни она юртимиз Ўзбекистонга фойдаси тегадиган ёшлар қилиб камол топтириш саналади. Мустақил  диёримиз она маконимиз Ўзбекистонинг хар қариш ери биз учун муқаддас. Ундаги хар бир неъмат бизга берилган хадя. Шундай экан биз бу неъматларни қадрлашимиз керак.Ундан унумли фойдаланишимиз ва бунинг учун Аллохга шукур айтишимиз даркор. Бугунги кунда мустақил  юртимиз таниб бўлмас даражада ўзгарди. Ўтдан асрни бир эслайлик. Юртимиз  хаётида туб ўзгаришлар рўй берди. Буларнинг барчасида албатта мухтарам биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хиссаси бенихоя катта. Шундай кунларга  шукурона  айтиб, бу инсоннинг ёркин хотирасини ёдга олиш жоиздир. Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон.
Дархакикат. Бундай юрт учун  фидо бўлсак арзийди. Мамлакатимиз  бугун ривожланган давлатлар қаторига чиқиб олди. Хар бир сохада ўз обрў- мавқеига эга. Бу албатта. Дунё хамжамиятида хам эътироф  этилмокда. Шундай экан. Биздан биргина талаб она юртимиз бахт-у иқболи йўлида хизмат қилиш. Унинг гуллаб яшнашига ўз хиссамизни кўшишдир. Бунинг учун ёшларимиз аъло ўқиши муваффакият сари интилиши Ота-оналаримиз эса Ватанимизга муносиб фарзандларни тарбиялаб, камол топтириш ва маҳҳала, она юрт хизматига доим тайёр туриб, уни чин юракдан севмоғи лозимдир.

 

 

Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби
М.Матяқубов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *