ГИЁХВАНД МОДДАЛАР ИНСОН ХАЁТИНИНГ ЗАВОЛИ

Муқаддас динимизнинг илохий таълимотида инсон учун зарур бўлган соғлиқ улуғ неъмат эканлиги алохида таъкидланган. Аллоҳ таоло махлуқлари ичида инсонни энг азиз мукаррам ва афзал қилиб яратди. Барчамизга яхши маълумки, муборак динимизнинг бархаёт маълумоти Аллох таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга келган хар бир инсонни жисми, ақли ва рухиятига таъсир қиладиган ва зарар берадиган турли ичимликлардан ва барча турдаги гиёхвандлик чекиш каби иллатлардан сақланмоғи вожиб бўлади.
Гиёхвандликнинг ёмон оқибатлари ислом таълимотида хам харомдир. Гиёхвандлик балосига гирифтор бўлган инсон, гўё ўзига омонат қилиб берилган жон ва ақил неъматига хиёнат қилган ва ўзини халокат домига ташлаган бўлади. Гиёхвандлик бу бангиликдир. Бу оғир хасталик яъни у ёки бу наркотик моддаларга ёки кайф берувчи моддаларга ишқибозлик ва мойиллик хосил қилишдир. Яъни инсон ўз ихтиёри билан миясини захарлайди. Натижада ушбу ўта оғир гунох ва нотўғри йўлга қадам қўйган шахс ўзининг одамийлик қиёфасини йўқотиб қўяди. Рухан носоғлом холатга келади, касб хунаридан махрум бўлиб оқибатда жинои ишларга қўл уради, ўғирлик қилади. Ўзига хам, бошқаларга хам бахтсизлик келтиради.
Шуни унитмаслигимиз керакки гиёхванд моддани тажриба учун, унинг кайфини синаб кўриш мақсадида бир-икки истеъмол қилиш (хеч нарса бўлмайди деб хавас қилиш) ўта хавфли ва ақилсизликдир. Динимизда тўртта мазхаб уламолари гиёхванд моддаларни ишлаб чиқариш, экиш, сотиш, истеъмол қилиш харомлиги тўғрисида фатво берганлар ва шуғилланган шахсларга нисбатан жазо кўлланишига иттифоқ килганлар. Гиёхвандлик билан шуғилланиш харом касб хисобланиб у билан шуғилланган одам охиратда дўззахда бўлади. Хозирги кунда инсоният учун энг хавфли тахдидлардан бири бу терроризм балоси бўлиб, гиёхванд моддалар савдосидан келаётган маблағлар эса ана шу жирканч балога инсонларни халок қилишликка молиявий таянч бўлиб хизмат килмокда. Бу моддаларни истеъмол қилувчилар ўнлаб тузалмас касаллика йўлиқиши, хаётдан эрта кетиши, улардан майиб мажрух, ақли ноқис фарзандлар туғилиши исботланган. Шунинг учун хам гиёхвандликни олдини олиш ва унга қарши курашиш ва гиёхвандликка мубтало бўлганларни даволаш борасида ягона дастур ишлаб чиқарилган. Давлвтимизнинг сай харакатлари хам хар томонлама комил ва соғлом, олийжаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва маънавияти билан ажралиб турадиган жамият қурилишига қаратилган. Шунинг учун махалла, билим юртларида ёшларга гиёхвандлик ва чекишнинг зарарлари хақида батафсил тушунтирайлик, уларни бу қалтис йўлдан қайтаришга бор куч ва имкониятимиздан фойдаланайлик. Гиёхванлик каби ижтимоий иллатларга карши олиб борилаётган сайъ-харакатларимизнинг самарали бўлишида Аллох таоло барчамизга мададкор бўлсин.

М.Матяқубов
Қўшкўпир туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *