ХОРАЗМДА ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

2019 йил 4-сентябрь куни “Энг маърифатли имом” танловининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди. Мазкур танлов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги буйруғига асосан “Энг маърифатли имом” кўрик танлови низоми асосида олиб борилди. Танловда Хоразм вилояти туман ва шаҳарларида биринчи ўринни қўлга киритган 11 нафар имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирок этдилар. Иштирокчилар қуръа ташлаш орқали аниқланиб,
Қуръони каримнинг учта жойидан тиловат қилиб унинг тафсири ва нозил бўлиш сабабларини сўзлаб бериши; шунингдек ҳайъат томонидан Қуръони каримнинг кўрсатилган жойидан ўқиб, тажвид қоидаларини баён қилиб бериши;
Ақоид бўйича “Фиқҳул Акбар” китобидан матн ўқиб, уни таржима қилиб, изоҳлаб бериши;
Фиқҳ бўйича “Мухтасарул виқоя” китобининг саккиз боби – таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, никоҳ, талоқ ва савдо бўйича берилган саволларга жавоб бериши;
ОАВларидаги иштироки, мақолалари ва жамоат ишларидаги кўрсаткичи натижалари юзасидан Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Шунингдек, ушбу курик танловда энг тарғиботчи имом, энг хушовоз муаззин, энг ишбилармон мутавалли, энг миришкор боғбон, энг намунали тахоратхона, энг бой кутубхона, энг фидоий қўриқчи, энг фақих имом, энг нотиқ имом йўналишлари бўйича хам ғолиблар аниқланиб, фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, энг тарғиботчи имом, энг хушовоз муаззин, энг ишбилармон мутавалли, энг миришкор боғбон, энг намунали тахоратхона, энг бой кутубхона, энг фидоий қўриқчи, энг фақих имом, энг нотиқ имом йўналишлари бўйича бўйича хам ғолиблар аниқланиб, фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, биринчи ўрин Урганч шаҳридаги “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби Машарипов Қўзибой домлага насиб этди. Иккинчи ўринга Қўшкўпир туманидани “Нур Азиз бобо” масжиди имом-хатиби Мансуров Мансуржон, учинчи ўринга Янгибозор тумани “Султон Хўжа бобо” масжиди имом-хатиби Абутов Хушнуд лойиқ деб топилдилар. Ғолиблар танлов низомига асосан, ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги томонидан диплом, пул мукофоти ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *