ОГОХЛИК ДАВР ТАЛАБИ

Бугунги  кун  воқеликка  очиқ  кўз  билан,  теран  ва  чуқур  мушоҳада  юритган  ҳолда  назар  ташлашни, хушёр  қарашни,  жаҳонда  ва  ён  –  атрофимизда  тобора  кучайиб  бораётган  маънавий  таҳдид  ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда.

Шу  боис  юрт дошларимиз,  айниқса,  ёш  авлод  онгида  мураккаб  ва  таҳликали  дунё  ва  минтақамизда, хусусан,  давлатимизда,  рўй бераётган турли  воқеа – ходисалар,  ижтимоий  ва  сиёсий  ўзгаришлар ҳақида бир ёқлама ва сохта тасаввур пайдо бўлишига йўл қўймаслик масаласи долзарб саналади. Халқимизни  турли  ғоявий  таҳдидлардан  асраш,  айниқса,  ёшларда  мафкуравий  имунитетни  ҳосил қилиш  ва  янада  мустаҳкамлаш,  турли  воситалар  орқали  қадрятларимиз,  миллий  –  диний анъаналаримиз, минталитетимизга ёт тушунча ва ғоялар кириб келиши, тарқалишига тўсқинлик қилиш барчанинг бурчи ва вазифаси ҳисоб ланади.

Биринчи  навбатда,  ёшлар  тарбиясига  алоҳида  аҳамият  беришимиз  лозим.  Қолаверса  жамиятимизда яшаётган  кишиларга  динимизни  мусаффо  ҳолда  етказиш,  ёшлар  ўртасида  соғлом  туpмуш  тарзини қарор  топтириш,  уларни  биз  учун  ёт  бўлган  мафкура  ва  ғоялардан  ҳимоя  қилиш,  ўз  қатъий  қарашлари ва  эътиқодига  эга,  маънавий  баркамол  этиб  тарбиялаш  вазифаси  доимо  долзарб  эканини  унутмаслик

лозим. Биринчи  Президентимиз  “Аллоҳ  қалбимизда  юрагимизда”  китоб ларида  шундай  деган  эдилар:  “Ҳар бир  сўзимизни,  ишимизни  Бисмиллаҳ  билан  бошлаймиз,  яхши  –  ёмон  кунларимизда  Худога  шукрона келтирамиз,  тавба  қиламиз  “Шукр”  деган  каломни  ҳар  куни  айтмайдиган  бирор  инсон  Ўзбекистонда бормикан ўзи”! Ҳар бир кунимиз учун шукр қилиб яшашимиз лозим Т инчлик  учун  курашиш  ва  уни  асраб  авайлаш  бугунги  кунда  яшаётган  ҳар  бир  Ўзбекистонликнинг муқаддас  бурчи  ҳисоб ланади.  Бунинг  учун  жамиятда  ўзаро  ишончни  шакллантириш,  ўзликни  англаш ақл  ва  тафаккур  билан  бепарволикка  берилмасдан  зийрак  бўлиб,  жамият  мустаҳкамлиги,  унинг аъзолари  орасида  ўзаро  ишонч  намунасини  шакллантириб,  садоқат,  одамлар  орасини  ислоҳ  этиш, ўзаро  ёрдам,  олийжаноб лик  фазилати,  ширинсўзлик  фазилати,  авф  –  кечиримли  бўлиш, қийинчиликларга  сабр  қилиш,  эҳсон  қилиш,  дўст  танлаш  каби  амалларда  ўрнак  бўлишимиз  даркор.

Яхши  дўст  танлаш  ва  яхшилар  билан  ҳам  суҳбат  бўлиш  ахлоқни  чиройли  қиладиган  ишлардандир. Бир  донишманд:  “Дўстинг  ким  эканини  менга  айтсанг,  сенинг  ким  эканингни  айтиб  бераман”,  деган экан.  Пайғамбаримиз  (соллалоҳу  алайхи  васаллам)  ёмон  ҳамсуҳбат  ҳақида:  “Ахмоқ  киши  билан қилинган  суҳбат,  қиёмат  куни  хасрат  ва  надоматдир”,  деганлар.  Шу  нуқтаи  назардан  келиб  чиқиб доимо  суҳбат дошимизнинг  ким  эканлиги  ва  унинг  ҳатти  ҳаракатларини  доимо  сергаклик  ва  зийраклик билан  диққат  марказимизда  тутишимиз  лозим.  Кўпинча  юрт  тинчлиги,  осойишталигининг  йўқолиши сабаб ларидан  бири  турли  хил  миш  –  мишларнинг  тарқалиши  ва  кишиларнинг  берилган  неъматларга ношукрлик қилиши натижасида юзага келади, Аллоҳ таъоло Қуръони каримда “Қуруқлик ва денгизда фасод  зоҳир  бўлди”  деб  марҳамат  қилади.  Бу  оятни  тафсирида  ҳазрати  Абу  Бакр  Сиддиқ

(розияллоҳу аънҳу) айтадилар оятдаги“Барр” дан мурод тилдир ва“Баҳр” дан мурод қалб дир, оятдаги “Фасод”  сўзи  бирор  нарсанинг  бузулиши,  айниши  каби  маъноларни  англатади.  Демак  оятдаги  маъно кишиларнинг  тили  ва  қалби  бузилди  яхшиликнинг  зиддига  юра  бошлади  деган  маънони  англатади.

Шундай  экан  тилимиз  ва  қалбимизни  яхши  ҳолатда  асраш  учун  доимо  маслаҳат  гўйларимиз  яхши дўстлар бўлиши лозим. Огоҳ  ва  хушёр  бўлиб  яшаш  тинчликни  таъминлаш,  турли  хил  кўнгилсизликлар  ва  хавфу  хатарлар олдини  олишнинг  зарурий  шарти  ҳисоб ланади.  Зеро,  ғофиллик  ва  бепарволик  турли  нохушликларга замин яратади. Инсон учун ниҳоятда хатарли бўлган маънавий таҳдидлардан яна бири бепарволик ва лоқайдликдир. Жамиятда бепарво, лоқайд кимсалар борлиги тараққиётга жиддий хавф солади.

                                                                                  Б.Абдуллаев

Ҳазорасп тумани “Шайх Хусайин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *