МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАКРЛАРИ ВА КИРДИКОРЛАРИ

Бугун дунёнинг кайсидир чеккасида, қандайдир бузғунчилар айнан бизнинг юртимиздаги бу улуғ неъматни кўролмай, зўр бериб уруш оловини ёқишга уринаётгани хақида бир уйлаб кўрганмисиз?

Қаерда бефарқлиқ, локайдлик авж олса, бузғунчиларнинг бозори чаққон бўлади. Миссионерликнинг асл мақсадини хамма хам дархол илғаб олавермайди. Унинг хавф хатари хам шунда. Уларнинг муддаоси, махаллий миллат вакили хисобига сафларини кўпайтириш, кўп миллатли халқимизнинг хамжихатлигини бузиш, миллатлароро бағрикенглик, диний тотувликка рахна солиш. Айримлар, миссионер одамларни насронийликка чақиради деб хато ўйлайди.

Аслида бу гурух одамни фақат диндан, имондан, алал-оқибат, одамгарчиликдан хам чиқаради. Улар айрим мухтож бўлиб турган одамларга, кам таъминланган оилаларга, ногиронларга моддий ёрдам бериб, алдаб, тўғри йўлдан оздиришга эришган. Шу ўринда масаланинг яна бир томонига эътиборни қаратмоқчиман. Миссионерлар нега айнан бева-бечора, ночор оилаларни нишонга олади. Сабаби, давлатимиз, жамоат ташкилотлари, масжидларимиз хайр-саховат ишларини яхши йўлга қўйганига қарамай, баъзан назаримиздан четда қолаётган кишилар хам учраб туради.

 Миссионерлар ана ўшалардан унумли фойдоланади. Гуёки мухтожларнинг дардига малхам бўлади-да, ўз ғояларини онгларига сингдиради. Натижада бир инсон имондан айрилади. Бу холатда, аввало, жамоат, қўни –қўшни айникса, имом-домлаларимиз доимо хушёр бўлмоғимиз керак. Ён-атрофимизда қийналиб қолган одамларга имкон борича ёрдам бермоғимиз зарур. Токи кимдир ташқаридан келиб, уларнинг бошини силаб, динидан айрмасин.

Сўзимизнинг охирида шуни алоҳида таъкидлаймизки, юқорида айтганимиздек, миссионерларнинг «ғамхўрлиги»га алданиб, уларнинг тузоғига илинган кимсалар аслида исломий ҳаётдан анча йироқ, унинг ҳаётбахш таълимотидан бехабар кишилардир.

                                                        Ф.Сейтимметов

Гурлан тумани “Ҳидоят” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *