ЁШЛАР ВА ИМОМ-ХАТИБ УЧРАШУВИ

Ёшлар тарбияси ҳар нарсадан устун. Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган Ватанига садоқатли, ҳалол инсон бўлиб камол топиши керак. Бунда эса тарбия билан бир қаторда таълим ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ҳам вилоятдаги таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказмоқдалар. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев томонидан Урганч туманидаги “2-сон” мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда – ўқувчи ёшларга “Илм олишнинг фазилатлари”, “Ота-онани хурмат қилиш” ҳамда “Ўқиш ва машғулотлардан бўш вақтда китоб мутолаа қилишлик” тўғрисида маъруза қилиб, ўқучиларга  кенг тушунча ва кўникмалар берди.

Шунингдек, ўқувчилар билан яқиндан мулоқот қилиниб, уларнинг қизиқтирган саволларига хаётий мисоллар билан жавоб берилди.

                                                                      ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *