ЭКСТРЕМИЗМ ЁМОН ИЛЛАТ

Маълумки, экстремизм, терроризм, қуроллар ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси бутун дунёда тинчлик, хавфсизликка ва барқарорликка хавф солувчи глобал муаммолар ҳисобланади. Терроризм қандай ниқобда бўлмасин, унинг замирида бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш, халқнинг меҳнати билан яратилган маданий бойликларни йўқ қилиш туради. Қандай давлат ёки жамият бўлмасин, терроризм унга хавф солиб келади.

Террорчилик ташкилотлари етакчилари томонидан динга эътиқод қилиш даражаси юқори бўлган мамлакатларда фуқароларни диний ғоясига ўз таъсирини ўтказиб, экстремистик фаолиятларга жалб қилиш ва жамоат аъзоларини сафини кенгайтиришга харакат қилиш ҳолатлари кучайиб бормоқда.

Дунёда содир бўлаётган мудҳиш воқеалар, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида рўй берган ҳолатлар юзасидан маълумотлар барчамизга маълум.

Дунё бўйича содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, ижтимоий-сиёсий вазиятга ўз салбий таъсирини кўрсатиб, мамлакатимиздаги барқарор тинч ҳаётни кўра олмайдиган ташқаридаги ёвуз кучлар томонидан Ўзбекистонда ҳам шу каби холатларни келтириб чиқаришга уринишлар кузатилган.

Республикамиз аҳолисининг асосий қисми асрлар оша муқаддас Ислом динига эътиқод қилиб келган халқ эканлигини эътиборга олиб, турли хил ёвуз кучлар халқ манфаатлари ҳамда диний урф-одатларнинг мустақил ҳимоячилари ниқоби остида аҳоли ўртасида, асосан ёшлар орасида, биз учун бегона бўлган экстремистик ғояларни тарғиб этишга уриниб келмоқдалар. Ислом дини азалдан кишиларни ўзаро муҳаббат ва меҳр-оқибатга, хайр-саховат ва яхшиликка даъват этган, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва ҳамжиҳатликни улуғлаган. Бундай ғоялар инсон баркамоллиги ва жамиятнинг барқарор тараққиётига замин яратган.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, бугун фуқароларимиз орасида интернетдан фойдаланувчиларнинг сони ортиб бораётганлиги, интернетда исломий сайтларнинг кўпайиб бораётганлиги, интернет сайтлардан фойдаланиб, жангарилар томонидан ёллаш ишлари тўғридан тўғри олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, Республикамиз фуқаролари ишлаш мақсадида юртимиздан ташқарига чиқиб, уларнинг орасидан айримлари МДҲ давлатларида турли экстремистик оқим ва террорчилик ташкилотларнинг ғоявий таъсирига тушиб, аксарият қисми жангариларнинг лагерларига чиқиб кетаётганлиги, баъзилари эса яшаш манзилларига қайтиб, оила аъзоларини ва яқин қариндошларини ўзларининг мутаассибона қарашларига мажбурлаш ҳолатлари учраб турибди.

Бу экстремистик ташкилотлар ўз олдиларига сиёсий  мақсад қўйганлар ва  шуниси  билан улар констиутциявий тузумга ва миллий ҳавфсизлигимизга таҳдид солмоқдалар. Улар аввало ўз харакатларини жамиятни Исломлаштириш , Исломий  жамиятни ташкил  этиш  ва  ниҳоят Хокимятни қўлга  киритишдан бошлаш кераклигини  назарда  тутиб  олиб  борадилар бунда  улар икки асосий методга асосланадилар, тарғибот-ташвиқот ва  жиход. Экстремистларнинг  барчаси Жиход Исломнинг кучи ва  мавқеини  тиклашнинг ягона йўли  деб  биладилар. Жиходни  ташқи  душман  билан  кураш деб  уқтирадилар. Ички  жиход  “Жиход ан-нафс” иккинчи даражали вазифа деб биладилар, зеро  Пайғамбаримиз С.А.В тамонидан жиҳоднинг нафсига қарши кураш эканлиги талқин  этилганини қайд этмайдилар. Ҳолбуки қуръонда ва хадисларда жиход айнан ўз нафсига ва шайтоний  ҳирсларга қарши кураш  деб кўрсатилган.

             Бир киши Пайғанбаримиз С.А.В ёнларига келиб сўради “Ё Расулуллоҳ мен жиҳод қилмоқчиман деди, шунда Пайғанбаримиз С.А.В Сен нафсингга қарши жиҳод қилгин,  анашу сен учун жиҳод” дедилар. Бошқа  бир  хадиси шарифда, “Яна бир киши сўради Ё Расулуллоҳ Мен жиҳод килмоқчиман шунда пайғамбаримиз ота онанг ҳаётми дедилар, у  киши ҳаёт дедилар ота онангга яхшилик қилишга жиҳод қилгин деб  насихат  қилдилар”. Ислом дини яхшиликка етаклайдиган ва ёмонликдан қайтарадиган, покиза  диндир. Динда  зўрлаш, мусулмонни қонини тўкиш ва уни ўлдириш катта гуноҳ хисобланади.Аллох  таъоло қуръони каримида “Мўъмин  мўъмин  билан ака укадир деб  мархамат  қилган” демак мусулмонни ўлдириш ва қонини тўкиш хақиқий иймонли кишига хос бўлмайди. Хар биримиз бу дунёни ўткинчи эканини билиб бир бирларимизга яхши муносабатда  бўлсак ва бир бирларимизни хурмат қиладиган бўлсак ва яшаб турган юртимизга мухаббат қўйиб шу мустақил юртга чин дилдан хизмат қиладиган бўлсак, бу дунёмиз хам  охиратимиз обод бўлишини ўзимиз  яратамиз.

             Аллох таъоло мустақиллигимизни абадий бўлишлигини насиб айласин ва анашу тинч  осойишта юртимизга ғаразли мақсадда раҳна соладиган ёвуз кучлардан хар биримизни ва фарзандларимизни хам ёмон иллатлардан ўзи асрасин.

 

                                                        М.Хабибуллаев

Гурлан туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *