ХОНКА ТУМАНИГА ТАШРИФ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев жорий йилнинг 22-октябрь куни Хонқа туманига ташриф буюриб, тумандаги 6 та масжидларда куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳамда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди ва ўзининг тавсияларини берди.

Шунингдек, тумандаги “Мусоал-Хоразмий” масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Белгиланган қурилиш ишларини сифатли якунлаб, ўз вақтида фойдаланишга топшириш зарурлигини таъкидлади ва бу ерда ҳизмат қилаётган ишчи ходимлар билан суҳбатлашиб, олиб борилаётган қурилиш ишларига ўзининг тавсияларини берди ва масжид халқимизга узоқ йиллар ҳизмат қилишини сўраб дуолар қилдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.