«тўхтанг! ХОРАЗИМДА (Хоразм) ФОЛБИНЛАР МАЧИТНИ (Масжидни) БОСИБ ОЛДИ» — номли блогер Достон Шуҳратович томонидан тайёрлаган видеолавҳага РАДДИЯ

Юсуф Ҳамадоний масжиди(зиёратгоҳи)ни  блогер Достон Шухратович Элпарвар” номи билан интернетни Ютубе тармоғига “Хоразмда дин душманлари масжидни босиб олган” номли сарлавҳаси остида видеони интернетга жойлаган. Ушбу видеода  зиёратгоҳнинг Жиловдор Бобо зиёратгоҳи қисмидаги “Очувчи бобо” қабри атрофида айланаётган, дарахтларни остидан ўтаётган ҳамда олов ёқиб унга сиғинаётган зиёратчи фуқаролар учун “Очувчи бобо” қабри тепасига “Очувчи бобо” номи билан биргаликда зиёрат қоидалари ҳам ёзиб қўйилган. Ушбу зиёрат қоидалари ёзилган кўк баннерни блогер Достон Шухратович видеотасвирга олмаган.          Шунга кўра бугунги кунда зиёратгоҳ ҳудудларининг 5 та жойига зиёрат қилиш одоблари ва ширк амаллар тўғрисида баннерлар ўрнатилган.  Ҳудди шунингдек Очувчи бобо қабри тепасига ҳам ўрнатилган.  Ушбу ўрнатилган баннерларда зиёрат қилиш одоблари ва ширк амаллар тўғрисида, айнан қабрга сиғиниш, уни атрофини айланиш, шам-олов(шуттук) ёқиш, дарахтга сиғиниш-ширк эканлиги баннер қилиб ёзиб қўйилган.

Бундан 4-5 ой олдин зиёратгоҳга тегишли ҳар битта хайрия яшиги олдида биттадан назоратчи ўтирар эди. Ушбу назоратчилар зиёратгоҳга келган зиёратчиларга зиёрат қилишни шариатга мувофиқ тартиб қоидаларини тушунтириб ўтирар эдилар.

Бугунги кунда ушбу назоратчи ходимларни хайрия яшиги олдида ўтирмаслигини сабаби зиёратгоҳга турли бўхтон, тухмат, шантаж қилиб турган фуқароларни маслахат мажлисидан ёзиб олинган аудиозаписда зиёратгоҳ ходимларини пул билан туттирамиз, пул билан туттира олмасак, китоб дўконига диний экстремизмга оид адабиёт ёки варақа ташлаб туттирамиз ёки фоҳишаларни ёллаб туттирамиз деган аудиозаписни эшитганимиздан кейин ходимларимизни турли тухмат, бўхтон, шантажлардан хавфсизлигини таъминлаш мақсадида зиёратгоҳ маъмурияти зиёратгоҳга тегишли хайрия яшикларини олдидан назорат қилиб ўтирган назоратчиларни хавфсизлиги  таъминлаш учун турғун яшиги қилиш тўғрисида  қарорга келинди ва маъмурият буйруқ асосида  турғун яшиклар ташкил қилинди.

Блогер Достон Шухратович фолбинлар тўғрисидаги видеозаписидаги масалага  келсак, зиёратгоҳ ходимлари  фолбинларни олдига бориб, уларга бу қилиб ўтирган амаллари шариатимизга номувофиқ эканлигини бир неча йиллардан буён тушунтириб келаётган бўлишига қарамасдан, булар тушунтиришларга амал  қилмасдан келмоқдалар.  Зиёратгоҳ  ходимларига турли ёмон сўзлар билан хақорат қилиб зиёратгоҳга келаётган зиёратчиларни эмин эркин зиёрат қилишларига ҳалақит килиб келмоқдалар.

Шу муносабат билан зиёратгоҳ маъмурияти туман хокимлигига, туман ички ишлар бўлими ва туман ДСИ га  ёзма мурожаат қилган. Зиёратгоҳ мурожаатига асосан туман ички ишлар бўлими қишлоқ профилактика нозирини назорат қилиб туриш учун зиёратгоҳга беркитиб қўйган.   Профилактика нозири зиёратгоҳга фолбинларни назорат қилиш учун келганида фолбинлар профилактика нозирини кўриб қочиб кетишади. Профилактика нозири кетгандан кейин эса яна келиб ўтиришади.

Зиёратгоҳ ходимларини ҳар қандай одам зиёратгоҳга келишидан қатъий назар чиқиб кет дейишга ҳаққи йўқ.  Шунинг учун зиёратгоҳ  маъмурияти туман хокимилигига, туман ички ишлар бўлими ва туман давлат солиқ инспекциясига  ёзма равишда хат билан мурожаат қилган.

Блогер Достон Шухратович видеозаписида зиёратгоҳ ётоқхоналарини аввалда шу ётоқхоналарда касаллар, алкаголиклар келиб ётиб шифо топарди деган.  Ҳақиқатда ҳам бундан 4-5 йиллар олдин зиёратгоҳ ётоқхонасига турли жойлардан ҳар хил одам келиб ётарди. Ушбу ётган фуқаролар кейинги пайтларда ҳақиқий дардман инсонлар  билан биргаликда ўғрилик қилиб терговдан қочиб юрган, диний экстремизмга оид уяли алоқасидан материаллар чиққан фуқаролар ҳамда кундузи ухлаб кечқурун Урганч шаҳридаги тунги клубларга кетадиган фоҳиша қизлар ҳам келиб жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йилдаги №1940-сонли қарорига асосан зиёратгоҳда 2014-2017 йилларда қурилиш таъмирлаш ва реконструкция қилиш белгиланди ва қурилиш  таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун тендер ўтказилди.  Тендер утказилиб бош проектга асосан қурилиш таъмирлаш ишлари бошланди. Зиёратгоҳ бош режаси ўзгартирилиши сабабли ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Блогер Достон Шухратович видеозаписида масжидни эшиклари қулфланганини кўрсатиб айтиб ўтган,  зиёратгоҳга турли фуқаролар зиёратга келишлиги, уларни ичида асосан рухий касаллик билан касалланганлар келишади.  Масжидимиз бундан 7-8 ой олдин очиқ турарди,  масжид очиқ турган пайтда  руҳий касал зиёратчи фуқаролар  масжид ичидаги мулкига зарар етказдилар. Жумладан видеокузатув камераларни ишдан чиқардилар ва мониторни синдирдилар.  Шундан кейин ўралиб турган имом салласини бузиб ташлаганлар ва масжид минбарини ўрнидан бошқа жойга ўтказганлар.

Блогер намоз вақтини кўрсатиб турувчи монитордаги пешин намози вақтини олган, лекин охиригача видеога олмаган. Ёзувни охирида масжидни эшиклари намоз вақтида очилишлиги ёзиб қўйилган.  Бунга сабаб юқоридаги ҳолатлар.

Блогер Достон Шухратович видеозаписида  зиёратгоҳ мақбараси ичида аёл киши қуръон ўқиб ўтирибди деган.  Лекин мақбара ичидаги аёл қуръон тиловат қилиб ўтиргани йўқ. У дуо қилиб ўтирибди.  Мақбарада  дуо қилиб ўтирган онахон ҳеч қандай зиёратгоҳга алоқаси йўқ. У оддий бир зиёратчи холос.  Зиёратгоҳ хайрия яшиклари олдида ҳеч ким қуръон тиловат қилиб ўтиргани йўқ.  Чунки зиёратгоҳ хайрия яшикларини ҳаммаси турғун яшиклар.

Блогер Достон Шухратович видеозаписида зиёратгоҳ ҳудудидан қабристонга ўтиш эшиги тўғрисида ҳам гапирган.  Аслида зиёратгоҳ билан қабристон ўртасидаги девор зиёратгоҳни кадастр хужжатида эшик жойи  қўйилмаган.  Аввалда зиёратгоҳдан манфаатдор фуқаролар ўзбошимчалик билан эшик очдилар. Ушбу ноқонуний ҳаракатга вилоят хокимлиги аралашганлиги сабабли зиёратгоҳ маъмурияти эътироз билдирмади.

Блогер Достон Шухратович фақатгина бир томонлама иш олиб борган.  Зиёратгох маъмурияти ёки ходимлари иштирокисиз бир томонлама ишлаган.

Ушбу холат  олдин зиёратгоҳдан манфаатдор бўлган бир гуруҳ фуқаролар томонидан блогер ёлланиб видеолавҳа тайёрлаш уюштирилган. Афтидан блогер Достон Шуҳратович воқеъликдан бехабарликдан фитначиларнинг гапларига ишониб қолган кўринади.

2010 йилдан олдин “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳидаги ҳолат ниҳоятда ачинарли ҳолатда бўлган, зиёратгоҳга зиёратчилар томонидан олиб келинган  ҳайр-эҳсон пуллари ва озиқ-овқат махсулотлари аввалда зиёратгоҳдан манфаатдор бўлган фуқаролар томонидан ўзлаштириб келинган ва  талон тарож қилинганлиги аниқланган. Зиёратгоҳ ётоқхонасида “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳи жамоатчилик маркази ташкиллаштириб қўйилган эди.  У ерда битта оилада газдан заҳарланиш оқибатида она ва иккита ёш бола ҳаётдан кўз юмган. Шундан сўнг ушбу биноларда зиёратчиларнинг тунаб қолишлари таъқиқлаб қўйилган.

Блогерни олдига тушиб йўл кўрсатиб юрган фуқаро олдин зиёратгоҳдан манфаатдор бўлган Қаландарова Замира эканлиги аниқланди.

Ўзбекистон мусулмонларир идораси

Хоразм вилояти вакиллиги  матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *