ЁШЛАРГА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ ЗАРУР

Бугунги кунда давлатимизнинг асосий максадларидан бири келажак пойдевори бўлган ёшларни хукукий, маънавий, маданий, сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва ахлокий етук мустақил фикрловчи баркамол авлод қилиб вояга етказишдир. Дархакикат хозирда жамиятимизнинг 64% дан ортиғини ёшлар ташкил қилади.
Тарбия бола туғилган кундан бошланиб, умрининг охиригача давом этадиган жараёндир. Буюк аждодларимиз тарбия оиладан бошланишини айтиб ўтишган. Оила асосий тарбиянинг учоғидир. Оила хар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган янги авлодни дунёга келтириб уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи хисобланувчи муқаддас маскандир. Боланинг ақлий, ахлоқий, эстетик, жисмоний, маънавий моддий тарбиясида асосий омил ва восита оила хисобланади.
Устозларимиз тарбияни бир неча турга бўлишган. Жумладан, иймон тарбияси, ахлоқ тарбияси, жисмоний тарбия, ақлий тарбия, жинсий тарбия ва бошқалар. Бу тарбияларнинг баъзиларида инсоннинг ички дунёсига аҳамият берилса, баъзиларида жисмига эътибор қаратилади. Маънавий тарбия эса, уламолар айтишига қараганда инсоннинг жисм ва руҳ уйғунлигига қаратилади. Покиза авлодларга муносиб издош бўлиш, ўтмишини ҳурмат қилиш, ёруғ келажак барпо этиш, оилавий ахлоқий масалаларда ибратли ҳаёт эгаси бўлиш, жисмонан ва ақлан соғломлик, руҳий жиҳатдан поклик, булар барчаси маънавий тарбия асослари ҳисобланади. Ёшлар тарбиясида маънавий тарбиянинг ўрни катта. Тарбиянинг баъзи жиҳатларига эътибор бериш ва баъзи жиҳатларини эътиборсиз қолдириш, бу кийимнинг сиртига зеб бериб ичини абгор қилиш билан баробардир. Ёшларнинг маънавий тарбиясида билимнинг аҳамияти ниҳоятта катта. Шунинг учун ёшларни билимга қизиқтириб бориш яхши самара беради. Бу борада юртимизда кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шубилан бирга катталарнинг ибрат бўлиши ҳам яхши самара беради, аниқроғи асосий роль ўйнайди.
Хозирги тезкор асримизда бўлаётган маънавий, ғоявий тахдидлар, парокандаликларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг оқибатида ёшларимизда инсонийлик, мехр-оқибат, самимийлик каби маънавий фазилатларга футур етиши мумкин. Маънавий меъросни ёшлар онгига сингдиришда қобилиятли педагогларнинг ўрни беқиёсдир. Улар албатта самимий, инсонпарвар, кенг маълумотли педагогик фаолиятга лаёқатли, ўқувчилар, талабалар билан тил топиша оладиган бўлиши, шу билан бирга миллий ғояниннг тарғиботчиси бўлишлари лозим.
Ёшларда билимга нисбатан мехр-мухаббат уйғотишимиз, улар онгига билим хар қандай муаммонинг калити эканлигини, билим олгани сари инсон етуклик сари илгарилаб боришини сингдиришимиз керак. Хусусан, таълим тизимида талаба ёшлар онгига шундай фикрни сингдиришимиз керакки, қандай мақсадларга эришиши уларнинг иродали, билимли, фидокор, мехнатсевар ва тарбияли бўлишига боғлиқ эканлигини узлари англаб етсинлар. Бунёдкор ғояларни ўз вақтида уларнинг онгига сингдириш, Ватанимиз равнақи, ёшларимиз бахт-саодатининг асосий шартларидан бири бўлиб хисобланади. Шунинг учун биз Ватанимиз равнақи, йўлида муносиб билим ва тарбияга эга бўлган, халол, пок, мехнатсевар, ўз ишини мустақил бажара оладиган одобли ёшлар бўлишимиз бугунги кун талабадир.

Х. Адамбоев
Янгибозор тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *