САХОВАТПЕШАЛИК ИНСОНГА ХОС ФАЗИЛАТ

Юртимиз фуқаролари хозирда оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бутун дунёга тарқалган ушбу коронавирус касаллиги бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Шунга қарамасдан юртимизда кўплаб саховат ишлари амалга оширилмоқда.
Бу борада диний соха ходимлари томонидан ҳам кўплаб хайрия ишлари амалга оширилмоқда. ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда унинг тасарруфидаги масжид имом-хатиблари томонидан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда ногиронлиги бор шахслар холидан хабар олинмоқда.


Март ойининг 28 куни ҳам ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда унинг тасарруфидаги масжид имом-хатиблари томонидан 10 170 000 (Ўн миллион бир юз етмиш минг) сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.


Жумладан, Шовот туман бош имом-хатиби Х.Ахмедов томонидан тумандаги 30 та кам таъминланган хонадонга ун, ёғ, гўшт, макарон, гуруч, совун, шампун каби моддий ёрдамлар берилди.


Хонқа тумани бош имом-хатиби Х.Матяқубов бошчилигида тумандаги “Сайид ота” масжиди имом-хатиби М.Ёқубов томонидан тумандаги кам таъминланган 10 та кам таъминланган оилаларга қўй, Боғот тумани “Исмоил Шайх бобо” масжиди имом-хатиби К.Илясов тумандаги 5 та кам таъминланган хонадонга озиқ овқат махсулотлари, Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби К.Искандаров тумандаги 9 та кам таъминланган хонадонга қўй сўйиб тарқатди.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги томонидан Вилоят Нуроний жамғармаси билан биргаликда Урганч шахар “Ишчилар” кўчасида истиқомат қилувчи 13.03.1951 йилда туғилган иккинчи гуруҳ ногирони Жуманиязов Рахимберди акага битта ногиронлик араваси берилиб, ногиронлар ва кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган фуқароларнинг дуолари олинмоқда ва ушбу хайрли ишлар яна давом қилдирилмоқда.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати!

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *