Фитна ва ваҳимага берилмайлик

Маълумки динимиз поклик устига қурилган. Динимизда ҳатто покланиб юриш ибодат даражасига кўтарилган.
Ўзингиз ўйлаб кўринг мўминнинг ҳар бир ҳолати ибодат эмасми, агар намоз ўқимоқчи бўлса таҳорат қилиш буюрилган. Агар жунуб бўлса ғусул қилишлик буюрилган. Мўъминнинг ҳар бир куни покланиш билан бошланиб покланиш ила тугайди. Мўъминга сув билан ибодатга покланишга буюришдан ташқари, динимиз мўъмин кишининг кийими, турган жойи ва таомларнинг ҳам пок ва ҳалол бўлишига буюради.
Ҳаммамизга маълумки бугунги кунда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус COVID-19 ни пандемия деб эълон қилди. Маълумот учун дунё миқёсида тарқалиб бораётган хатарли касалликка пандемия дейилади.
Динимиз ҳар бир киши иймонини, жонини, молини, обрўсини ва наслини сақлашликка буюради.
Бу касаллик эса инсонларнинг жонларига дахл қилаётганини ҳамма билиб турибдику.
Инсон жонини сақлаши учун албатта касалликдан сақланадиган чораларни кўриши керак.
Тарихда баъзи мусулмонлар оммавий бало бўлган касалликлардан сақланишга сусткаштлик қилганлари учун қишлоқ қишлоқ мўминлар оиласи билан ўлиб кетганлар.
Бунга тарихдан қуйидаги мисолни келтирамиз.
«Ироқда Усмонийлар даврида колиро вабоси тарқади. Яҳудий раввинлари яҳудийларни уйдан чиқмаслигини таъйинлади. Яҳудийлар уйларидан чиқишмади. Улар ўлим(вабо) дан қутилиб қолишди.
Мусулмонлар ўз етакчиларига мурожаат қилишганда улар: «Бизга Аллоҳ ёзганидан ўзга нарса етмайди», дейишди. Кўп мусулмонлар қирилиб кетди. Баъзи қишлоқлар ёппасига ўлиб кетди».
Бу касаллик ҳам Аллоҳнинг бир синови тақдиридир.
Агар эсласак Ҳазрати Умар Шомга йўл олганларида у ерга киришларидан олдин у ерда вабо тарқалгани ҳабари келганида Ҳазрати Умар ортларига яъни Мадинага қайтишга қарор қиладилар. Шунда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг қадаридан қочибми? деб ҳазрати Умарга савол берганларилда ҳазрати Умар: Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига дея жавоб берадилар.
Яъни касалликнинг тарқалиши ҳам тақдирдан. Менинг у тарқалган жойга кирмасдан кетишим ҳам тақдирдан демоқчилар ҳазрати Умар.
Яратган зот бизга ақл неъматини берган. Халокатга учраш мумкун бўлган вазиятда ўзини асрашга, ўз ўзини халокатга ташламасликка буюурган.
Аллоҳ таъоло Қурони каримда “Ўзингизни халокатга дучор қилманг” дея мармаҳмат қилаган (Бақара 195 оят)
Мана шунинг ўзи ҳам бугун бизнинг вазиятимизда қандай йўл тутишимиз кераклигини кўрсатади.
Албатта жамоат билан намоз ўқиш ва жума намози динимизда тарғиб қилинган ишлардир. Лекин минглаган инсонлар ҳаётига тахдид солаётган касаллик тарқалиши эҳтимоли кучли бўлган шароитда жамоат намозларини уйимизда аҳли оиламиз билан ўқисак ҳам шу ваъда қилинган савоблардан қуруқ қолмаймиз иншааллоҳ.
Шундай экан азизлар йўқ жойдан фитна ва ваҳима уйғотмайлик.Бу касалликни Аллоҳ таъоло бизнинг ва барча инсонларнинг бошидан тезроқ кўтаришини сўраб дуо қилайлик. Зеро Аллоҳ таъоло карами кенг Ғофур ва Раҳим зотдир.

Р.Эрназаров
Боғот тумани имом- хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *