Ваҳимага ўрин йўқ.

Инсоният тарихи жуда кўп фожеаларга дуч келган. Касалликлар, урушлар, табиий офатлар ва бошқа  шунга ўхшаш кўп нарсалар.  Бироқ, буларнинг барчасига қарамай тарих давом этаверади.
Кун сайин кўп одамларнинг онгини маҳв қилаётган ва одамлар ҳаётига ғов солаётган каранавирус ҳақ йўлда турган синовлардан бирига айланди.
У даҳшатли тушга ўхшайди. Баъзи ҳолатларда ундан қўрққан инсон унинг асирига айланиши мумкин. Ваҳима касалликнинг бошланишидир, сабр эса шифонинг ярмидир. Ушбу синовли дамларда кимдир оч, кимдир эса бўкиб қолган, кимдир пул излаяпти, кимдир эса уни қаерга ишлатишни билмаяпти.
Баъзи ноинсоф одамлар ваҳима чиқариб бозорлардан озиқ-овқатларни олиб ташиб кетиб қолишди, лекин баъзи саҳоватлик инсонлар эса химояга мухтож оилаларга бепул озиқ овқат тарқатишди. Кимдир дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини оширишга интилди. Каранавирус худди унутиш ичимлиги каби инсофсиз одамларга ҳамма нарсани унуттирди. Ҳатто энг яқин одамларини ҳам. Улар на саҳоватни ўйладилар ва на яқинларининг ҳаққига дуо қилишни. Ахир бу Аллоҳдан келган синов эмасми.
Хўш, бундай ҳолларда нима қилиш керак? Кўринишдан қийин саволга ўхшасада жавоб оддий: турли асоссиз хабарларга ишонмаслик ва тарқатмаслик, ваҳима қилмаслик, васвасага тушмаслик, дуо қилиб биргаликда ҳамжиҳатликда бу балони енгишга харакат қилмоғимиз лозим. Одамлар орасида ваҳима кўтаргандан кўра, гуноҳларимизга истиғфор сўраб, тавба-тазарру этиб, бир-биримизнинг ҳаққимизга ҳайрли дуода бўлайлик. Ҳеч ким инсонлар онгига ваҳима сингдиришга, бировни ҳаётидан маҳрум қилишга, турли асоссиз гап сўз чиқаришга ҳаққи йўқ. Инсон шундай яралганки, барчамизни бирлаштириб турган – Ер деб аталмиш уйимиз вақтинча маскан бўлса ҳам, унга озгина вақт, фурсат ҳам абадийдек кўринади. Лекин бу синов дунёси-ку абадий ҳаёт эмаслиги эсимиздан чиқмасин.
Умримиз бор экан уни ғанимат билиб, Аллоҳ таолога ибодат қилишга, ораларимизда меҳр мухаббат уйғотиб, яқинларимиз ҳаққига ғойибона дуо қилишга шошилишимиз керак. Биз шу нарсаларга амал қиляпмизми? Ҳа, амал қиляпмиз, лекин ҳаммасига ҳам эмас-да. Кўп нарсани биладиган ва Аллоҳ таолога бутун қалби билан иймон келтирган одамларни доим тинглашади. Айнан шу йўл билан Ислом ривожи учун ҳисса қўшишимиз мумкин. Ушбу синовли дамларда яқинларимизга муҳаббат берайлик, сабр қилайлик, Аллоҳ таолога таваккал қилиб, хамиша дуода бўлайлик. Аллоҳ барча нарсага қодир зот-ку! Ваҳимага ўрин йўқ.

Урганч шаҳар бош имомининг хотин-
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Ф.Отажонова

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *