КОРОНАВИРУСНИНГ ЙЎҚ БЎЛИШИГА ЎЗ ХИССАМИЗНИ ҚЎШАЙЛИК

Президентимиз 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида яна бир бор халққа мурожаат қилиб ва қуйидагиларни таъкидладилар:
“Азиз ватандошлар, нуроний отахон ва мунис онахонлар, қадрли фарзандларим! Кўпга келган ва жаҳон аҳли азият чекаётган бу қийин кунлар, албатта, ўтади. Бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни, урушлар ва очарчиликларни мардонавор енгиб ўтган. Бу синовдан ҳам муносиб ўтиб олишимизга қатъий ишонаман.
Ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонатли бўлсак, шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, албатта, бу касалликни тезроқ енгиб ўтамиз!
Бу курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим. Бу сифатлар бизнинг энг асосий ва энг таъсирчан қуролимизга айланиши шарт.
Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди!
Яратганнинг ўзи халқимизни ва бутун инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин!”.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хам ойнаи жаҳон орқали халқимизга мурожат килиб фуқороларимизга карантин талабларига қатъий риоя этилишини ҳар биримиз таъминлашимиз зарур.эканлигини таъкидладилаб бу борада имом хатиблар хам юртдошларимизга ўрнак булиб дуо ва истиғфорларни янада купайтириб юртимиздан бу балонимнг кетишини сураб дуолар қилишга чақирдилар ва хатми Қуръонлар, саловоти шарифлар, истиғфорлар ва тавба-тазаррулар якуни бўйича дуо қилдилар.
Ҳурматли ватандошлар, ушбу мурожаат ҳаммамизни огоҳ бўлишга чақирмоқда.
Биз фақат ўзимизни эмас, балки ота-онамиз, фарзандларимиз, набираларимизнинг соғлигини ўйлашимиз керак.Аксарият чет эл давлатлари Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.Лекин айрим фуқароларимиз ҳанузгача бу касалликнинг қанчалик даражада хавфли эканлигини тушуниб етмаяптилар.Энди уйғониш керак. Карантин талабларига қатъий риоя этилишини ҳар биримиз таъминлашимиз зарур.
Ҳурматли ва азиз юртдошлар! Ўзингиз учун эмас, балки фарзандларингиз, ота-онангиз, набираларингизни соғлиги учун, илтимос, уйда бўлинг!

Х. Кенжаев
Урганч шахар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.