ИСЛОМДА ДЕХҚОНЧИЛИК ВАСФИ

Бугун инсоният мисли кўрилмаган оғир синовни бошдан кечирмоқда. Кўз илғамас хатар барчага бирдек таҳдид солмоқда. Охирги кунларда заминимизда содир бўлаётган ташвишли воқеалар ҳар биримиздан ҳамжиҳатликни, меҳр-мурувватни талаб қилади. Ушбу юқумли касалликка қарши курашиш, унинг давосини топиш бўйича жаҳон ҳамжамияти ўзаро ҳамкорлик қилмоқда. Мамлакатимизда каронавируснинг олдини олиш, уни юқтирган беморларни даволашда тезкор ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда халқ ва давлат манфатлари кўзда тутиб эзгу ишларга бел боғлашимиз айнан халқ ва давлат учун жонкуярлик аломати хисобланади. Касб хунар хам инсонни камолатга етказади.
Касбларнинг энг яхшиси ҳалол савдодир. Ундан кейин эса чорвадорлик, деҳқончилик ва ҳунармандликдир. Хабарларда бундай дейилган: «Касбнинг афзали ҳалол савдогарлик ва ўз қўли билан қиладиган касбдир»; «Ризқнинг ўндан тўққиз қисми савдогарчиликда, бир қисми эса чорвачиликдадир»; «Қўй боқинглар, чунки у баракадир»; «Деҳқончилик қилинглар, чунки у баракали касбдир»;  Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, у кишининг машҳур сафдошларидан Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон ибн Авф ва бошқалар савдогар бўлишган. Исломгача ҳам, Исломда ҳам тожирлик (савдогарлик) энг шарафли, катта фойда келтирувчи ва мақталган касблардан саналган.
Аллохга бехат шукурлар бўлсинки шу кунларда жаннат макон юртимизнинг барча ерларида Миришкор  дехқонларимиз далаларга отланишиб жорий йил хосили мўл – кўл бўлишини тавфир ва барака тилаб шарафли ва машаққатли ишларни давом эттирмоқдалар. Аллох таъоло инсон зотини яратгандан сўнг унга ер юзида яшаши учун кўп нарсаларни яъни тарифига тил ожиз турли неъматларни ато қилди. Наботот олами Аллохнинг энг улуғ неъматларидандир. Одамларнинг зироатчилик, боғдорчилик ва бошқа касбларни олиб боришлари учун осмондан сув ёғдириб қўйди. У билан барча жонзот ва набототга хаёт берди. Экинлару мевали дарахтларни ўстириб, уларни ризқини фаровон қилди. Барчаларимизни дастурхонларимизни дехқон ва сохибкорларимиз, чорвадор ва боғбонларимиз етиштирган турли нози неъматлар безайди. Бу неъматларни суюб истемол қиламиз, уларни етиштирганларга барака тилаб дуолар қиламиз. Дехқончилик ва зироатчилик улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти калималарда ва хадиси шарифларда боғлар ва далаларнинг хосили Аллох таъолони изми ва иродаси билан етилиши ва хосил бериши баён этилган. Бу эса дехқон ва боғбонларнинг мехнати Аллохни назари остида эканига далолат қилади. Бу борада Расулуллох (с.а.в.) шундай дедилар: “Қай бир мусулмон бирор кўчат экса ёки экин экса, ундан қуш, одам ёки бирор жанивор еса, эккан кишига садақа қилганни савоби ёзилади” – дедилар (Имом бухорий ривояти). Аллох таоло дехқонларимизга, боғбонларимизга ва барча қишлоқ хўжалик ходимларига бу йилги хосиллари мўл – кўл бўлишини яратгандан тилаб яхши дуолар қиламиз.
Юртимиз тупроғи серьунум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанчалар ғурурлансак арзийди. Аллоҳ таоло шундай мрхамат қилади. “Яхши шаҳар (ери)нинг гиёҳи Раббнинг изни билан (униб) чиқаверади. Ёмон (шаҳар ери эса) фақат унумсиз бўлур. Шукр қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда такрор-такрор баён этурмиз”. Дархақиқат бозорлардаги тўкин сочинлик далалардаги ҳосилнинг мўллигидандир. Барча ҳосиллар –оятда таькидланганидек – Парвардигоримизнинг изни билан униб ўсмоқда. Демак , юртимиз мақтовга лойиқлиги, севиб ардоқлашга муносиблиги ва жаннат мисол эканлиги барчамизни фахрлантиради. Деҳқончилик ва зироат улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти карималарда боғлардаги турфа ва ранг-баранг мевалар ва далалардаги буғдой, пахта кабиларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг мехнати Аллоҳнинг назари остида эканлигига ва Аллоҳ таоло уларга мададкор эканлигига далолат қилади. Бунга мисол қуйидаги оятлардир: “Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик.
Шунингдек, зич мевали, шохлари баланд хурмоларни ҳам. Бандаларга ризқ бўлсин учун (шундай қилдик). Яна (сув) билан “ўлик” шаҳарни (ерни) “тирилтирдик”. (Қабрлардан тирилиб ) чиқиш ҳам мана шундай бўлур”. (Қоф сураси, 9-11оятлар) Она диёримизнинг бепоён ҳудудларида, айниқса қишлоқ минтақаларида яшовчи хар бир инсонга асосларидан бири-бўлган – дехқончилик, пахтачилик ва зироат экани яхши маьлум. Дехқонларимизнинг ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ватанимиз бойлигига бойлик қўшиш, ҳалқимиз ҳаёти учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етказиш , уларни қишки мавсумга захира этишда кўп куч ва ғайрат сарфламоқдалар.
Катта меҳнат эвазига етиштирилган барча турдаги ҳосилни авайлаб сақлаш ва уни исроф қилмаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳозирги очиқ-ойдин кунларни ғанимат билайлик. Ризқу-рўзимиз, яратишда яратганнинг ўзи мададкор бўлсин бало ва офатларни дунё ва юртимиздан кўтарсин!

Ж.Нурметов
Хонқа туман “Мухаммад Мусо ал-Хоразмий

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *