ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ИЛМ ОЛИШГА УНДАЙЛИК

 Аллох таоло инсониятни илм билан мукаррам қилди ва шу илмни бошқаларга хам  ўргатишимизни буюрди.

Албатта илм ўргатишимизга ҳақли кишилар булар шубхасиз ўз ахлимиз ва фарзандларимиздир.

Бу борада бизга Аллохнинг каломи ва Расулуллох соллалоху алайхи васалламнинг хаётлари катта бир ибрат мактабидир.

Аллох таоло ўз каломида “Эй иймон келтирганлар ўзингизни ва ахлингизни, ёнилғиси инсонлар ва тошлардан иборат бўлган дўззахдан сақланг” деб мархамат қилган . ( Тахрим сураси 6-оят).

Бундан кўриниб турибдики, биз ўзимиз хам илм ўрганишимиз балки ўз ахлимизга хам илм  ўргатишимиз лозим экан.

Расулуллох соллалоху алайхи васалламнинг ахиллари хам Расулуллохдан илм ўрганганлари мисоли жуда кўп. Жумладан Оиша розияллоху анхо онамиз Расулуллохдан сўрадилар “Я Расулуллох! Агар қадр кечаси қайси тундалигини билганимда Нима дейишим керак?

Расулуллох соллалоху алайхи васаллам “Аллохим сен авф этувчисан ва Карим зотсан ! Авф этишни ёқтирасан, шундай экан мени авф эт” деб айт дедилар.

Ушбу хадисдан  хам Расулуллох соллалоху алайхи васалламнинг аёллари хам Расулуллохдан илм ўрганганларини кўришимиз мумкин.

Барчамизга маълумки юртимизда эълон қилинган “Карантин” сабабли таълим муассасаларимиз беркитилган.

Фарзандларимиз эса онлайн телевизион дарс жараёнида дарс олишяпти.

Манашу ўринда биз ота-оналар, фарзандларимизнинг таълим олишда “Хар доимгиданда эътиборли бўлиб уларни доимо назорат қилиб туришимиз керак бўлади.

Биз уйда фарзандларимизга мактабдагидек таълим бера олмасакда, уларни илм олишга бўлган қизиқишларини сўндирмай турамиз.

Уларга замонамизнинг зарур илмларини ўргатишимиз биз учун хам фарз, хам қарздир.

Айникса хушёрлигимизни катта синф ўқувчиларимизга қаратиб, уларни интернетдан фойдаланиш мабойнида, ижтимоий тармоқларга ин қурган хар-хил оқимларга аралашиб қолишларини олдини олишимиз керак бўлади. Чунки фарзанд учун доим ота-она жавобгардир.

Мана шу тариқада фарзандларимизга илм икки дунё саодати, чироғи , илм фазилат эканини ўргатиб боришимиз керак.

Буюк сахобий Инб Аббос розияллоху анху айтадилар “Илм олишда ( қийналдим) бироз хорландим, тилагим хосил бўлгач азизу мукаррам бўлдим” деганлар.

Аллох барчамизни илм ахлидан бўлишимизни ўзи насиб айласин.

                                                           А.Рахимов

Ҳазорасп тумани “Сулаймон Боқирғоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *