БУ СИНОВЛАР ҲАМ ЎТАР, ВАҲИМАГА АСОС ЙЎК

Ислом — ғоят гўзал дин. Унинг ҳар бир буйруғида ҳикмат, тавсиясида манфаат мужассам. Биргина имонимизнинг асосий шартларидан бири бўлган яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллохдан эканини олайлик. Мўмин киши яхши кунда ҳам, бошига бирор мусибат келганда ҳам фақат ўзини уйламайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар дан бирортангиз узи яхши кўрган нарсасини биродарига раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди»,деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ҳадис шарҳида уламолар «мумин бўла олмайди» жумласини «чинакам мўмин бўла олмайди», деб шарҳлаганлар. Бундан киши имон келтиришининг ўзи етарли бўлмаслиги, балки имон кучли ва мустаҳкам бўлиши учун бир қанча сифатлар бўлиши лозимлиги англашилади.

Барчамизга маълумки, юртимизда айни пайтда коронавирус (тожсимон)ни юқтириб олган фуқаролар аниқлангани туфайли барча таълим муассасалари номуайян муддатга таътилга чиқарилди.

Хўш, мусулмон киши бундай вазиятда қандай йул тутиши керак?

Аввало, мусулмон киши ваҳимага тушмасдан, фақат ўзини эмас, бошқаларни ҳам ўйлаб, ризк, Аллоҳдан эканини унутмаслиги, керак, нокерак маҳсулотларни ғaмлaб олмаслиги лозим. Ояти каримада: «Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур.Ҳаммаси очиқ- ойдин китобдадир» (Ҳуд сураси, 6-оят), деб марҳамат қилинади.

Ҳадиси шарифда Расулоллоҳ саоллалоҳу алайҳи ва саллам: «Узи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мумин эмас», деганлар.

Коронавирус, яъни янги вабо бугун бутун инсониятга хавф солмоқда. Мамлакатимизда бу хатарни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Коронавирус аниқланиши билан қарантин эълон қилинди. Давлат томонидан кўрилаётган чоралар одамларимизнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимолини имкон қадар камайтириш,     инфекциянинг тарқалишини жиловлашга қаратилган.

Бир нарса аниқки, бу балони даф этиш мақсадида давлат қанча-қанча маблаг ажратгани, қатъий кураш олиб боргани билан одамларимиз шифокорларнинг тавсиясига амал қилмаса, карантин қоидаларига риоя этмаса, барча ҳаракатлар беҳуда кетиши тайин

А.Абдримов

Янгиариқ тумани “Саид Абдулло румий”  масжиди  имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *