РАМАЗОН ТАҚВО ОЙИ

Аллоҳ таоло рамазон ойида кундузлари рўзасини тутишни фарз қилди. Кечалари туриб намоз ўқишни татаввулъ қилди. (“Татаввулъ фарз бўлмаган холда бажариладиган иҳтиёрий гўзал нафл амалдур”) Биз кундузлари рўза тутмоқдамиз, аммо кечаси ўқиладиган татаввулъ намозни ўқимоқдамизми?

Хуфтон намозидан кейин таровех намозини адо этишимиз. Бу ўша юқорида айтилаётган Татаввулъ намозининг айни ўзидиур бу фақат муқаддас ва шарафли мусулмонларнинг тақво ила амалга оширажак сабр ила киришажак, Рамазон ойида ажру мукофотидан умидворлик хисси билан Аллоҳга яқинлашишнинг йўлидур.

Бу ойда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга амр қилди: “Бориб, шайтонларнинг бошлиқларини занжирбанд қилиб денгизга улоқтир!” Ушбу хадисдан бизга маълум бўладики, бу ойда шайтонларнинг оёқ – қўллари боғланиб, унинг куч-қувватини таъсирини пасайтириб, инсонларни йўлдан оздириш фаолиятини камайтирмш, бу  — биз мўмин мусулмон тақводаги инсонлар учун Аллоҳ тарафида берилган жуда ҳам катта яхшилик ва бир фурсатдур.

Шунингдек, бу ойда инсон рўза тутиш ва кечаларда ибодатлар билан қоим бўлиш билан бирга турли хил гуноҳ ишларни қилишдан ўзини сақлаш ҳам керак. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўза тўсиқдир. Сизлардан бирингиз рўзадор бўлса, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар бирор киши у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: “Мен рўзадорман”, деб айтсин”, дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

Яна бир бошқа ҳадисда шундай дейилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни тарк қилмаса, таоми ва шаробини тарк қилишида Аллоҳ учун ҳожат йўқдир”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

Демак, рўза тутадиган киши, ёлғон, ғиёбат, туҳмат ва беҳаё гапларни гапиришдан ва бировларга озор беришдан сақланиши лозим бўларкан. Акс ҳолда унинг рўза тутиши ва кечаларда қоим бўлишидан унга манфаат бўлмайди.

Шунингдек, Рамазон Қуръони карим ойи бўлиб, бу ойда Қуръони каримни кўплаб тиловат қилиш суннат амалдир. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рамазон ойида Жаброил алайҳиссаломга Қуръонни ўқиб берардилар. Бу ҳақида Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: У киши айтди:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари Рамазонда ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келган бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни ўқиб берардилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар”. Бухорий ривоят қилган.

Демак, бу ойда Қуръони карим бошқа ойларга нисбатан кўпроқ тиловат қилинади. Қуръон қанча кўп ўқилса, инсонда Аллоҳ таолога бўлган муҳаббати ва тақвоси зиёда бўлади. Унга сакийна тушади ва уни раҳмат фаришталари қуршаб олади.

З.Собиров

Урганч шахар “Мискин бобо” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *