РАМАЗОН ОЙИ ХУШ КЕЛДИНГИЗ!

     Аллоҳ таоло муборак қилган  ойларнинг султони Рамазон ойи, бандалар учун мағфират ойи хуш келдингиз!

    Уламоларимиз диний манбаларда Қуръони карим   “Рамазон” ойида нозил бўлган,  фитр садақа бериш шу ойда, “закот” бериш шу ойда,  “Қадр” кечаси шу ойда,  “Қадр кечаси” 1000 ойдан ҳайрли кеча дейишган.

   Рамазон улуғ ой. Бу ой сабр ойи, сабрнинг мукофоти жаннатдир. Бу ойда рўза тутилади.  Ҳадисларда рўза тутган кишининг оғзидан ёмон сўз чиқмаслиги керак, борди-ю биров уни ҳақоратламоқчи бўлса, унга “мен рўзадорман” десин, дейилган.

   Рўза тутган киши “маънавий” рўзасини тутмоғи зарур, яъни ғийбат, бўхтон, ёлғончилик, чақимчилик ва шунга ўхшаш ёмон ҳулқлардан сақланиши керак.  Ана шунда тутган рўзаси —  энг мукаммал рўза ҳисобланади

Кимда-ким касал ёки сафарда бўлиб, рўза тута олмаса,  у кунлар учун кейинги ойда рўза тутиши керак бўлади.

   Бир ой ичида ўзини ёмонликлардан тийган киши, ўз-ўзидан ёмонликлардан ҳазар қиладиган бўлади.

Ибн Маъсуд (р.а) шундай деганлар: “Ким осоишталик ва ҳузурли вақтларда Аллоҳни эслаган, харом ишларни қилишдан сақланган холда Рамазон ойи рўзасини тутса, ушбу ой тугамай туриб барча гуноҳлари авф этилади”.

            Муҳтарам онахонлар, опа-сингиллар уйимизга бир меҳмон ташриф буюрмоқчи бўлса, биринчи галда уйларни супуриб, озода холга келтирамиз. Рамазон ойи келиши муносабати билан ҳам уйни саранжом-саришта, ҳамма нарсаларимизни озода қилиб, Рамазон ойини рўзасини тутишга тайёрланамиз.

   “Рамазон” ойида рўзадорларга хизмат қилиш савоб иш ҳисобланади. Бу ойда аёллар оила аъзолари, умр йўлдоши, фарзандлари учун эрталаб саҳарлик, кечқурун ифторлик тайёрлаш натижасида кўплаб савобларга эга бўлади. Рамазонда қилинган ҳар бир амалга савоб ёзилади.  Бир кишини кўнглига йўл топиб ҳурсанд қилсак, Аллоҳни рози қилган бўламиз.

       Анас (р.а.) ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) дан сўрадилар:

      -Эй Аллоҳнинг Расули, қандай садақа  жуда хайрлидир?

      -Энг хайрли садақа Рамазон ойида берилган садақадир, дедилар.

 Пайғамбаримиз (с.а.в.) жуда сахий эдилар, Рамазон ойида янада сахийлашардилар”.

Саҳий киши : Аллоҳга яқин, жаннатга яқин, одамларга яқин, дўззахдан узоқда бўлади.

Бахил киши : Аллоҳдан  узоқда, жаннатдан узоқда, одамлардан  узоқда, дўзахга яқин бўлади.

Динимизда: “Ҳар бир ишда ўртаҳол бўлганлар Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлади”-деб таъкидланган.

   Демак Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлишга,  ҳаракат қилишимиз керак.

   Азиз аёлларимизни  ҳар бир ишда саҳий бўлишга, ўрта ҳол бўлишга чақираман.

 

 Рамазон ойи барча юртдошларимизга хайрли, барокатли ой бўлсишини тилаб қоламан.

 

  Юртимиз тинч бўлсин…

 

 

 Р.Кадирова

ЎМИ Хоразм вилояти вакилининг хотин-

    қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *