РАМАЗОН ОЙИ

Ўлкамизга Рамазой ойи  ойларининг сарвари, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак китоби Қуръони карим нозил бўлган ой, моҳи шарифи Рамазон ташриф буюрмоқда.  Барчамиз ушбу орзиқиб кутилган муборак айёмга эсон-омон етганимиз учун Аллоҳ таълога беадад ҳамду сано ва шукуроналаримиз бўлсин.

Расулаллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилурлар, “Ҳар ким муробрак Рамазон ойи келганидан хурсанд бўлса, Аллоҳ таъоло у банданинг жасадига Дўзах оловини ҳаром қилади.”

Динимизнинг беш тамали бўлган рўза ибодатини бажаришдек буюк ибодат ҳам шу ойда амалга оширилади. Рамазон ойида Қуръони каримни хатм қилиш суннат эканлигиг кўриниб турибди. Фитр садақаси бериш фақат бу ойга хос ибодатдир. Бу йилги “Рамазон” ойи коронавирус пандемияси сабабли коронтин вақтига тўғри келганлиги сабабли ҳар ким ўз уйида оила аъзолари билан “Таровеҳ” намози ибодатиларини уйда адо этиб қалбини поклайдилар. Шунингдек, имконияти етганлар бу ойда  кўпдан-кўп садақа беришлари, хайру-эҳсон қилишлари жуда ҳам савобли амалдир.

Анас (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в)дан: “Қайси садақа афзал” деб сўрашди.  У зот лаайҳиссалом: “Рамазон ойида берилган садақа” дедилар.

Юртбошимиз олиб бораётган одилона ғамхўрликлари, инсонларга кўрсатаётган меҳрибонликларининг қўллаб-қувватлаб, шундай муқаддас ойнинг шарофатидан элимиз юртимизни шу бало офатлардан омон сақлашини тилаб дуволар қилиш, коронтин қоидаларини бузмасдан уйиимзда туриб хайру-эхсон, фитр садақаларини бериш ҳар бир мусулмон банданинг бурчи ҳисобланади.

Муқаддас Ислом динимизда ўзаро меҳрибонлик, сахийлик, қийналган кимсага ёрдам бериш, бошига мусибат тушган, қарзга ботган, оғир дардга учраган ва бошқа қийинчиликларга дуч келганида имкон даражасида кўмак бериш мўминлик вазифаси ҳисобланади.

Раббимиз берган барча нарсалар бизга оманат бўлганидек, молу давлатимиз ҳам омонатдир.

Имкониятиимз бор экан, иложи борича ўзгаларга манфатимиз тегадиган ва муҳтожларнинг ҳожатини чиқарадиган савобли ишларни қилишимиз даркор.

Эй мўъминлар, муборак Рамазон ойининг хурматнин сақланг. Ўз тилингизни ёлғонлардан, ғийбатлардан, иғволардан муҳофаза этинг, мусулмон биродарларингизга нисбатан ҳасаду адоват қилманг. Тутган рўзангиз даргоҳи илоҳига қабул бўлиши учун доимо Худодан қўрқиб, таъвозеъ ва яхшиликлар истанг.

Яқубова Гулшода

Хива туман “Пирнахос” маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *