САБР ИЙМОН УЧУН ТАНАДАГИ БОШ КАБИ ЗАРУРДИР

 

Ҳозирги кунда дунё халқларини ташвиш ва машаққатга солаётган коронавирус офати бизнинг жонажон юртимиз аҳолисини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бу  офатдан кўп талофатсиз ўтиб олиш учун ҳурматли юртбошимиз такрор-такрор халқимиз аҳолисига мурожаат қилдилар. Ҳушёрликка чақирдилар. Ҳар куни, ҳар соатда ҳар бир  фуқаро ўзини, оила аъзоларини бу офатдан омон сақлаши учун ҳурматли юртбошимиз такрор такрор халқимиз аҳолисига мурожаат қилдилар. Ҳар куни, ҳар соатда ҳар бир фуқаро ўзини, оила аъзоларини бу офатдан омон сақлаш учун оммавий ахборот воситалари  орқали элдошларимиз бонг урмоқда, сабр қилиб уйда ўтиришни тавсия қилмоқда. Сабр нима эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар. “Балонинг биринчи зарбаси пайтидаги сабргина чин сабрдир”. Бундан мурод шуки, бу синовли кунларни ҳар бир шахс Аллоҳнинг синови эканлигини чуқур англаган ҳолда, Аллоҳга ва барча яхши ёмон ишлар ёлғиз унинг амри билан бўлишига сидқидилдан иймон келтирган кишилар эса мусибат тушган биринчи лаҳзаданоқ “чиройли сабр” қила олар эканлар. Бу ҳусусда ўзнинг еру кўкка ишонмайдиган фарзанд дилбандидан ажралиб қолган ҳақидаги хабарни эшитган заҳоти “ чиройли сабр” қилишга рози бўлган Яъқуб алайҳиссалом то Қиёмат иймон этиқод эгалари учун ибратдир. 

             Ҳаёт бирдек кечмаслигини юртбошимиз шу бугунги фаровон, тўкис ҳаётга, мустақиллик берган чексиз неъматга эришгунча ўзбек халқининг бошидан не машаққатлар ўтгани ва барчасини мардонавор енгиб ўтганимизни унутмаслигимиз лозим .

         Бу борада Қуръони каримнинг “Шарҳ” сурасида” “ Албатта ҳар бир оғирлик  машаққат билан бирга бир енгиллик  ҳам бордир. Албатта ҳар бир оғирлик машаққат билан бирга бир енгиллик бордир” дея Ҳақ субҳанаҳу таоло марҳамат қилганлар. 

 Мазкур оятларда ҳар  бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлига икки бор таъкидлангани.

     Демак, бу оятлардан чексиз ибрат олиб, сабр қилиб, ўзимиз ва оиламиз аъзолари ҳаётини таҳликага қўймасдан, қийинчиликка рўбарў келганда  ноумидликка тушмасдан, бугунги куннинг ягона талаби, карантин қоидаларини бузмасдан сабр қилиб уйда қолишимиз ҳаммамиз учун сув ва ҳаводек зарурлигини ҳар биримиз англаб етишимиз инсонийлик бурчимиздир. Илоҳи, халқимиз фаровон,Юртимиз тинч бўлсин.

З.Ражабова 

Янгибозор шаҳарчаси “Янгиёп” маҳалласи  отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *