ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ  ГУНОХИ КАБИРАДИР

            Аллоҳ таоло инсонга омонат қилиб ҳаётни, умрни берган. У инсон бу умридан тўғри фойдаланиши, Аллоҳ қайтарган ишлардан сқланиши лозим бўлади. Аллоҳ таоло умрга тегишли қайтарган ишлар – уни зое қилмаслик, вақтни беҳуда ўтказмаслик кабилардир. Чунки биздаги жон, биздаги аъзоларнинг эгаси биз эмасмиз. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг мулкидир! 

          Инсон  ўзига  берилган  барча  илохий  неъматларга  доимо шукр  қилиб,   хётда  дуч келадиган  хар  қандай  синов, қийинчилик, муваффақятсизлик,   мусибатларга  сабр  қилиши  ва  Аллох  таолонинг  рахматидан  доимо  умидвор бўлиб  яшаши  лозим.   Турли шайтоний  васваса,   тушкунлик  ва  умидсизликка  берилмай,   инсон  деган  улуғ  номга мувофиқ  иш  тутиши  керак. Шунга  қарамай,   кейинги  вақтда  жамиятимизда  айрим  кишилар  билиб  билмай,   айниқса,   хотин  қизлар  ўзларининг жонларига  қасд  қилиб,   Аллох  таоло  ато  қилган  хаёт  нурини  бевақт  ўчиришга,   икки  дунёда  абадий  лаънатга  ва дўзах  азобига  дучор  бўлишдек  оғир  гунох  қилишга  ўтмоқдалар.     

         Динимиз  таълимотида  инсон  ўз  жонига  қасд қилиши  қаттиқ  қораланади,   ушбу  ишни  қилган  осий  банда  жаханнам  ўти  билан  азобланиши  таъкидланади.

Имом  Бухорий  ривоят  қилишларича,   Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: 

        “Аллох таоло  хадиси  қудсийда  мархамат  қилади:   “Бандам  ўзини  ўзи  ўлдириб,   менинг  унга  берган  умримга шукр  қилмай, шошилди.  Шунинг  учун  унга  жаннатни  абадий  ҳаром  қилдим. ” Ушбу  хадиси  қудсий  мазмунига  кўра,   ўзини  ўзи  ўлдирган   банда  жаннатдан  абадий  махрум  қилинар  экан. Бу  мудхиш  холатлар  Аллох  таолонинг  қазою  қадарига  туғён  қилишдан  иборатдир.   Ўзини  ўзи  ўлдириш  Аллох таоло  хузурида  энг  оғир  гунохлардан  бўлиб,  шу  йўл  билан  ўлганлар,  юқорида  айтилгандек, охиратда  хам  оғир аъзобга  қолишади  хамда  ота  оналарини  хам  оғир  кулфатга  солиб  қўйишади.   

Аллох  таолога шукрки,   биз  –  мусулмонлар  инсон  учун  хамма  хаёт шароитлари  тўлиқ  мухаё  қилинган фаровон жамиятда  яшамоқдамиз.   Биров  бировнинг хақхуқуқини  камсита  олмайди.   Бундай  адолатли  жамиятда  яшаш  айни саодатдир.   Бинобарин,   бизнинг  ватанимизда  ўзини  ўзи  ўлдиришга  ҳеч  қандай  сабаб  йўқ. Баъзи  кимсалар  ўзини  портлатиш  билан  гўё  “шаҳидлик”  мақомига  сазовор  бўлмоқчи  бўладилар,   аммо  улар ўзларининг  бу  ғайриинсоний  харакатлари  билан  қанчадан  қанча  бегунох  инсонларнинг  қони  тўкилишига,   майиб   мажрух  бўлишларига  сабаб  бўладилар.   Ислом  таълимоти  бундай  холатни  кескин  қоралайди  ва  бегунох  бир инсонга  қилинган  тажовуз  деб  билади.   Бундай  қабих  ишни  қилган  кимса  бу  дунёда  хам,   қиёматда  хам  аъзоб уқубатда  қолади,   деб  таъкидлайди.

         Саҳиҳул-Бухорийда эса қуйидагича келган экан: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Биз Хайбар ғазотида қатнашдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бирга бўлганлардан Исломни даъво қиладиган бир киши хусусида: “Бу дўзах аҳлидан”, дедилар. Уруш бошланганида ҳалиги киши жуда қаттиқ жанг қилиб, жароҳатлари кўпайиб кетди. Баъзи одамлар шубҳага тушишига сал қолди. Шу пайт ҳалиги киши жароҳатнинг оғриғидан қўлини ўқдонига чўзиб, ундан бир ўқни олди-да, у билан ўзини ўзи бўғизлади. Мусулмонлардан бир неча киши шошиб бориб, “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ сўзингизни ростга чиқарди, фалончи жонига қасд қилиб, ўзини ўзи ўлдирди”, дейишди. Шунда у зот: “Эй фалончи, ўрнингдан тур-да, “Жаннатга фақат мўмин киради!”, деб жар сол, Аллоҳ динни фожир одам билан ҳам қувватлайверади”, дедилар”.

  Пайғамбаримиз  (с.а.в.):   “Бир  киши  дунёда  ўзини  бир  нарса  билан ўлдирса,   қиёмат  куни шу  нарса  билан  азобланади, ”  деган  хадислари  хам бор.

          Динимизда, ўзини ўзи ўлдириш қаттиқ қораланиб, ҳар бир тирик жон саломатлиги кафолатланган. Жумладан, бир одамни ноҳақ қатл этишдан, ўз жонига қасд қилишдан қайтарилган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Бир-бирларингизни (яъни, мўмин мўминни) ўлдирманг! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган Зотдир” (Нисо, 29).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳаром ишларни содир этиш орқали мўминларни бир-бирларини ўлдиришдан, молларини ботил йўл билан ейишдан қайтарди. Аллоҳ буюрган ва қайтарган ишларда одамлар учун раҳмат бордир. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зотдир.

          Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким тоғдан ташлаб ўзини ўзи ўлдирса, у жаҳаннам оташида абадул абад ўзини тоғдан ташлаб туради. Ким заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирган бўлса, у заҳарини қўлида тутган ҳолида, жаҳаннам оташинда абадул абад заҳар ичиб туради. Ким ўзини ўзи темир (тиғ) билан ўлдирган бўлса, у темирни қўлида тутган ҳолида жаҳаннам оташинда абадул абад ўша темирни қорнига санчиб туради», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

              Ушбу ҳадиси шарифдан нафақат бошқа бировни, балки ўзини ўзи ўлдириш ҳам мумкин эмаслиги келиб чиқади. Исломда инсон жони алоҳида қадр қийматга эга. У жон қандай жон бўлишининг фарқи йўқ. Ҳар бир инсон яшаш ҳаққига эга. Инсонни бу ҳақдан ҳеч ким маҳрум эта олмайди.

Хулоса шуки, юқорида ўтган оят ва ҳадислардан ўз жонига қасд қилишнинг нақадар катта гуноҳ экани маълум бўлди. Шундай экан, ёшларнинг арзимас сабаблар билан, масалан дўстлар, ўқитувчилар, ота-она кабилар билан жанжаллашиб қолганда уларга аччиқ қилиб, ёки ҳаётнинг машаққатли синовларига дуч келганда уни кўтаролмай азиз жонига қасд қилиш мутлақо нотўғрдир. Чунки ўз жонига қасд қилиш дунё ҳаётида эришиш мумкин бўлган барча имкониятларга нуқта қўяди. Ўткинчи дунё азобининг ўрнига давомли охират азобини сотиб олади. Аллоҳ таоло барчамизни мазкур гуноҳдан Ўзи асрасин. Бизларни ҳаётнинг қадрига етадиган бандаларидан қилсин!  

Х.Матяқубов

Хонқа туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.