НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ХОЛИДАН  ХАБАР ОЛИНДИ

Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир мусулмонга хос фазилат. Хозирда юртимизнинг барча жабҳаларида ижтимоий химояга мухтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда. 

Шу маънода Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги томонидан ҳам бир қанча хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х.Абдуллаев Гурлан тумани «Янги аср» махалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони 1938 йилда туғилган Машарипова Шарифа онага ва Қўшкўпир тумани Янгилик қишлоғи Янгилик махалласида яшовчи 1980 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Юсупов Алижонларга ногиронлар аравачаси олиб берилди ва моддий қўллаб-қувватлантирилди.    Мазкур хайрли тадбирда ЎМИ Хоразм вилояти вакилига Хоразм вилоят махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Жуманиёзов ҳамроҳлик қилди.

Жисмоний имконияти чекланган ушбу фуқаролар турли кўринишдаги ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлиб, чексиз миннатдорчилик изҳор қилмоқдалар.

Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *