Миссионерликнинг  зарарли оқибатларидан огоҳ бўлинг!

 Миссионерлик хақида гапирадиган бўлсак аввало буни лугавий маъносини яхши тушуниб олишимиз керак бўлади. Ушбу сўз лотин тилидан олинган бўлиб “Миссион” “топшириш” миссионер эса “Вазифани бажарувчи” деган маънони билдиради. Турли лугат ва манбаларда миссионерликка кўплаб таърифлар берилган. Ушбу турли лугат ва манбаларда баён этилган таърифлар бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, уларга суянган холда хулоса чиқариш мумкин. Миссионерлик – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динга таргиб қилишни англатади. Бутун дунёни қаттиқ хавотирга солаётган миссионерлик харакати кундан-кунга тарқала бориб, халқлар ўртасидаги тотувлик, диний багрикенглик тамойилларига тахдид солмоқда. Маълум бир мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан гаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга харакат қилиш замонавий миссионерлик харакатининг энг мухим вазифаси хисобланади. Шунингдек, эркин таргибот олиб бориш ва фаолият доирасини кенггайтириш мақсадида миссионерлик ташкилотлари юқорида айтилгандек, ўз харакатларини нодавлат ташкилотлар мақомида амалага оширишни интилганини хам айтиб ўтиш лозим. Миссионерлик харакати бугун юзага чиққани йўқ. Бу харакат илдизлари 11-асрларга бориб тақалади. Ўша пайтларданоқ ислом динини душманлари ушбу харакатни юзага келтириш орқали мусулмонлар бирлигини парчалашни мақсад қилиб олган эдилар. Инсонлар ишончини қозониш, ўз сафини кенггайтириш учун эса барча илохий динларнинг асоси мақсад қилиб олинди. Мухтож оилаларга ёрдам берилди ва беморларни зиёрат қилиш амаллари орқали ишонч қозонадилар. Бундан ташқари ўқув марказлари,хорижий тилларни ўргатиш масканларини ташкиллаштириш орқали хам ўз гаразли мақсадларини амалга оширишга харакат қилмоқдалар.

Юқордаги хусусиятлар билан бир қаторда, замонавий миссионерликни белгиланган мақсадларни мохиятидан келиб чиқиб шартли равишда  икки гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга миссионерликни ўзига хос бизнесига, шахсий бойиш манбаига айлантирган ташкилотларни киритиш мумкин. Бундай ташкилотлар асосчиларини, эътиқод қилувчиларни сонини кўпайтириш орқали улардан мулки ва бойлигига эгалик қилиш ва шу йўл билан ўзларининг молиявий имкониятларини яхшилаш ва кенггайтиришдек мақсадларини кўзлайдилар.

Иккинчи гурухга миссионерликдан сиёсий қурол сифатида фойдаланаётган ташкилот ва уюшмаларни киритиш мумкин. Бундай гурухлар ортида муайян худудларга нисбатан ўзининг аниқ  геосиёсий режаларига эга бўлган давлатлар ва сиёсий кучлар туриши бугунги кунда хеч кимга сир эмас. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки Ўзбекистон заминида азал-азалдан диний багрикенглик хукмрон бўлиб келган. Бу ўлка ахолиси бошқа динларнинг этиқод, анъана ва урф одатларини хурмат қилган, улар билан асрлар давомида хамжихат, багрикенглик туйгулари уйгунлашган холда ёнма-ён яшаб келган. Асрлар давомида багрикенглик, тенгхуқуқлилик асосида яшаб келган бир бутун Ўзбекистон халқига айланган инсонлар ўртасидан парокандалик, ишончсизлик тугдиришга харакат қилаётган миссионерларнинг қабих ниятларидан огох бўлайлик.

Р. Рахимов

Янгиариқ тумани “Ҳазрати Ғоиб ота” масжиди имом ноиби 

               

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *