ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистонмусулмонлариидораси Хоразмвилоятивакиллигиҳамда вилоятимиздаги масжидларда фаолият юритаётган барча ходимлар номидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесираиси, ЎзбекистонРеспубликасиОлийМажлисиСенатиРаисинингўринбосариЕрниязовМусаТажетдиновичнинг вафотимуносабатибилан чуқур таъзия изҳор этади.

Қорақалпоқ диёрида кейинги йилларда юз берган барча улкан ўзгаришлар Муса Тажетдинович Ерниязовнинг номи ва амалий фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. 2002 йилдан ҳозирги вақтда қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари лавозимида ишлади.

У қорақалпоқ элининг ҳақиқий етакчиси сифатида доимо халқнинг дарду ташвишлари билан яшади. Айниқса, кекса авлод вакиллари, меҳрибон опа-сингилларимиз, азиз ёшларимизнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг муносиб келажагини таъминлаш йўлида чинакам жонбозлик кўрсатиб сидқидилдан хизмат қилди.

Ерниязов Муса Тажетдинович фаолияти давомида диний соҳа фаолиятига хам ўзининг улкан хиссаларини қўшиб келган. Қорақолпоғистон ўлкасида Масжид-мадрасаларни бунёд қилиш, зиёратгоҳларни обод этиш ва имом-хатибларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мадраса талабаларига муносиб шароитларни ҳозирлаш борасида бу инсоннинг хам хизматлари катта. Шунинг билан бир қаторда бизнинг Хоразм воҳамиз билан хам яқин қўшничилик борасида чиройли ишларни йўлга қўйган эдилар.Муса Тажетдинович Ерниязов қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг улкан раҳбарлик салоҳияти, бой билим ва тажрибаси, маънавий фазилатлари билан, Ватанимизга беқиёс муҳаббати ва садоқати билан ҳақли равишда халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.

Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймизки, бу инсоннинг қилган хизматларини ўзининг жаннати билан муносиб тақдирлаб, қилган яхши амалларини ўзига ҳамроҳ қилиб, икки дуо саодатига етказсин!

 

 

Абдуллаев Хайрулло

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *