ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Қорақалпоғистон жўқорғи кенгеси раиси Муса Эрниязовнинг вафоти хақидаги хабар нафақат Қорақалпоғистонликларни, балки  Хоразм аҳлини ҳам чуқур қайғуга ботирди.

Муса Эрниязов  Қорақалпоғистон Республикасини қарийб 20 йил бошқарди. Шу ўтган вақт мобайнида Қорақалпоғистон ривожланишда мисли кўрилмаган ютуқларга эришди.

Муса Эрниязов диний уламоларга эхтироми юксак инсон эди. Зиёратгоҳлар, мадраса масжидларни ободончилигига ҳам юксак хисса қўшди. У шунингдек Хоразм вилояти билан хам қўшничилик муносабатлари мустахкамлашда кўп хизматларни амалга оширди. Жумладан , Хоразмлик деҳқонлар  Қорақалпоғистонда шоли экишларига имкон яратиб халқимизнинг дастурхони тўкин бўлишига беқиёс хизмат қилди.

Аллоҳ таоло марҳумни ўз рахматига олсин. Яқинларига сабру жамил ато этсин. Қилган хайрли амалларига ажру азимлар бериб охиратларини обод этсин!

 

 

 

Урганч Шаҳар Имом Фахриддин Ар Розий ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари жамоаси

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *