ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИ БИЛАН БИРГАМИЗ!

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари, таниқли давлат ва жамоат арбоби Муса оға Эрниёзовнинг бевақт вафоти барча хоразмликларни чуқур қайғуга солди.

       Қорақалпоқлар ва хоразмликлар қадим Амударё этакларида тинч-тотувликда, қуда-андачиликда яшаётган халқлардир. Яхши ва ёмон кунларида бир-бирларига елка бериб, вақт ва давр синовларидан ўтиб келмоқдалар. Истиқлол йилларида яқин қўшничилик, биродарлик ришталари янада мустаҳкам боғланди. Дарё устига қурилган кўприкларни бежизга икки халқ “дўстлик кўприклари” деб аташмайди.

     Муса оқсоқолнинг  йигирма йилдан ортиқ даврда юрт равнағи, эл фаровонлиги учун қилган эзгу ишларини яхши биламиз. Хоразмликлар ҳам у инсонни ўз оқсоқоллари қаторида кўрар ва ҳурмат қилар эдилар.

    Ушбу оғир кунларда барча Қорақалпоғистонлик биродарларимизга воҳа аҳли ва мусулмонлари номидан чуқур ҳамдардлик билдирар эканмиз, Муса оғанинг оила аъзоларига, яқинларига чиройли сабри жамил тилаймиз!

      Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ таоло қадрдонимиз Муса Ерниязовни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум биродаримизни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
    Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

 

Хасанбой Кенжаев.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили ўринбосари,

Урганч шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *