Таъзия билдирамиз!

Бугун халқимиз яна бир оғир йўқотишни бошидан кечирмоқда. Кўп йиллар ватанига содиқ ҳизмат қилган, элпарвар, юртпарвар қорақолпоқ халқининг асл фарзанди Қорақолпағистон республикаси жўқорғи кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди.

Муса Ерниязов нафақат қорақолпоқ халқининг балки бутун Ўзбекистонда фидоийлиги билан танилган шахс эди. Бу кишининг диний соҳага ҳам ҳизматлари катта бўлди деб бемалол айта оламиз. Бир неча йил олдин “Имом Эшон” масжидининг қайта қурилишига бош бўлиб тургани, Нукус шаҳридаги мадраса ва бутун Қорақалпағистондаги масжидларга беэтибор эмаслигини ҳам эътироф этишимиз керак.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси ила 2018 йилда ташкил қилинган Қуръон  мусобақасининг ғолиби Йўлдошбек қорини ўзи қабул қилиб, шахсан табриклаб, қимматбаҳо совғалар бергани ҳали ҳануз эсимизда.

Марҳум Муса Ерниязовни оила аъзоларига ва бутун қорақалпоқ халқига Хоразм вилоятидаги имом хатиблар номидан чуқур таъзия изхор қиламиз. Оила аъзоларига сабру жамил тилаймиз.

Илоҳим марҳумнинг жойларини жанннатдан қилсин, элу халқи учун қилган яхши ишларига катта ажру савоблар ато қилсин.

 

 

Рашидбек Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *