Аллоҳнинг берганига бахиллик қилганнинг қалбида касаллиги бор.

Ҳаммамизга маълумки куни кеча «Вақф» хайрия жамоат фондига диний соҳани қўллаб қувватлаш учун давлатимиз тарафидан маблағ ажратилди. Ана шу ажратилган пулдан юртимиздаги имом-хатиблар, ноиб имомлар ва масжид ҳодимларига маълум бир миқдори ёрдам тариқасида берилди.

Бу қилинган иш эса ижтимоий тармоқларда баъзи бир кишилар тарафидан : «Нега  уларга берилади? Улар нима қилиб қўйди ўзи? Давлат имомлардан мафкуравий таянч сифатида фойдаланади..» қабилидаги гаплар ила дашном ва фитна қилаётган кишилар ҳам йўқ эмас экан.

Авваламбор мўмин киши ризқни Аллоҳдан деб билади. Ўзига келаётган ризқни бошқага боради, бошқанинг ризқи ўзига келади деб ўйламайди. Ҳасад қилиб Аллоҳ тарафидан ўзидан бошқаларга берилган нарсага бахиллик ва кўраолмаслик қилмайди.

Буни қуйидаги ҳикояни ўқиб тушиниб олса бўлади:

Шайх Ҳотами Асом Балх шайхларининг улугларидан эди. Бир куни Ҳотам аёлидан:

  — Мен тўрт ойлик  сафарга кетяпман. Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа қолдиришимни истайсан? — деб сўрабди.

Аёли бундай жавоб қилиди:  Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг.

   — Тириклигинг ва ўлиминг асло менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қўлидадир, — деди Ҳотам.

   — Ундай бўлса, менинг ризқим ҳам сизнинг қўлингизда эмас, жаноби Ҳақнинг қўлидадир, — деди хотин.

  Ҳотамга бу сўз маъқул келди ва хотинини  дуо қилди.

Қўшни хотинлар келиб аёлга:  Нима учун Ҳотамдан нафақа сўрамадинг? —  дейишди.

Хотин бунга жавобан:  У киши ҳам мен каби ризқ еювчидир, берувчи эмасдир, — деди.

Қолаверса имом хатибларнинг манашундай синовли кунларда ҳам одамларни  қийналганлар ва мухтож кишиларга саҳоват кўрсатишга  тарғиб қилиб, қанчадан қанча муҳтож кишиларнинг ҳолидан ҳабар олганларига ҳам кўз юмиб кетаверамизми?

 Имомлар тарафидан фарзандларимизга инсоф тавфиқ йўлига тарғиб қилганларини ҳам ҳеч иш қилмадига йўярсиз?

Шуни яхши билишимиз керакки уламоларни тахқирлаганлар динини йўқотади.

Айтиладики :Ким беш нарсани хорласа,беш нарсани йўқотади.

Ким уламоларни хорласа, динини йўқотади.

Ким амирларни хорласа, дунёсини йўқотади.

Ким қўшнисини хорласа, манфаатларни йўқотади.

Ким қариндошларини хорласа, меҳр-мурувватини йўқотади.

Ким ўз аҳлини хорласа, қувонч билан яшашдан маҳрум бўлади.

Ҳулоса қиладиган бўлсак, диний соҳага бўлган эътибор динимизга бўлган эътибор эканлигини тушуниб етишимиз керак. Динимиз равнақи йўлида қилаётган ҳизматлари учун берилаётган озгина мукофотга бахиллик қилмайлик. Шуни яхши билайликки уламоларнинг ичида ҳам ишига совуққонлари бўлиши мумкин лекин аксарияти бу соҳада катта маблағ орттириш имкони бўлмаса ҳам дини, миллати ва ватани учун ҳизматга бел боғлаган кишилардир.

Қаҳрамон Искандаров.

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби.

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *