Бировларнинг айбини пойлаб ўтирувчи бўлманг.

Ҳозирги кунда шундай табиатдаги кишилар кўпайиб қолган. Бундайлар домлаларнинг бирор айб иш қилишини кутиб туради. Билиб қўйиш керакки, Аллоҳ бандаларининг айбини титкилаган кишининг ўзини шарманда қилиб қўяди.

 Дин душманларига кўмак берманг. Аҳли илмларга адоват қилиш, уларни ёмон кўриш доимо даҳрийларнинг, мунофиқларнинг иши бўлиб келган. Кимнингдир битта айбидан ғазабланиб, барча мусулмонларга, дин аҳлига, уламоларга зарар келтириб қўйиш мумкин.

 Баъзи аҳли илмларнинг қадди букилишига, жасорати синишига моддий етишмовчилик ҳам сабаб бўлади. Баъзан илм олиш, халқ корига яраш билан банд бўлиб, оила учун етарли таъминот қила олмаган бўлади. Бу эса унинг бутун ҳаётига таъсир қилади. Қўлингиздан келса, ана шундай мухлис толиби илмларга, олимларга моддий кўмак бериб боринг ва бунда холис бўлинг, миннат қилманг, хўжайин чиқманг. Мана шуниси иснофдан бўлади.

 Қўлингиздан келганича олимларни ҳимоя қилаверинг, кам бўлмайсиз. Айниқса, жамиятдаги етакчи кишилар, катта ёшдагилар бунда бош бўлиши керак.

Устозлардан насиҳат кутиб қоламиз. Шундай бўлса-да, шу мавзуда аввало ўзимга, қолаверса, бошқаларга ҳам фойдали дил сўзларни хатга тушириш нияти йўқ эмас. Аллоҳ Ўзи тавфиқ ва илҳом берса, ажаб эмас.

Аллоҳ таолодан ҳаммаларимиз учун тавфиқу ҳидоят сўраб қоламан

 

 

Р. Рахимов

 Янгиариқ туман

Хазрати Ғоиб ота масжиди имом ноиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *