Дин уламоларини беобрў қилиш ,таъна отиш харом.

Қурбон хайити муносабати билан Президентимизнинг топшириқларига биноан давлат бюджетидан “Вақф” хайрия фондига 150 млрд сўм маблағ диний соха вакиллари моддий қўллаб қувватлаш мақсадида ажратиб берилди. Бундан масжид имомлари , ноиблари мутаваллилари,  ислом билим юртлари мударрислар, ходимлари моддий рағбатлантирилди. Бу илк бор амалга оширилган савобли ишдан бутун диний соха ходимлари хурсанд бўлиб президентимиз хақларига, ватанимизни янада фаровон бўлишига  хулуси  дилдан дуолар қилдилар. Имом хатибларимиз масжидга тушадиган хайриядар  хисобига ойлик маошлари олиб келишган. Айрим чекка худулардаги масжидларда  даромад йўқлиги сабаб ойлик маош хам олмасдан ишлаётган имом хатибларимиз мавжуд эди. Уларнинг дилларига бугун кирган сурур қалбларига сиғмаяпди. Улар илк рағбатлантирилди.

 Мўъмин киши  бир мўъмин биродарига етган яхшиликдан хурсанд бўлиши, унга етган қийинчиликдан хафа бўлиши керак. Аммо бундай етган яхшиликларни кўра олмаган ғаламис кимсалархам афсуски мавжуд экан. Улар бу кўрсатилган моддий  ёрдамга хам хурсанд бўлиш ўрнига турли туҳмат ва иғво гапларни тарқатишда давом эттиришди. Ушбу қабилдаги одамлар кундалик иғвогарлик билан машғул бўлиб қолишган. Буни гўё ўзларига диний ахкомлардай қилиб қарашадиган бўлиб қолишган. Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам “ Қиёмат кунида Аллоҳ наздида энг ёмон даражали кимса беодоблиги- уятсизлигидан сақланиш мақсадида одамлар тарк қилган, ёки одамлар ўз холига ташлаб қўйган кишидир ” (муттафақун алайҳ). Шунингдек, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмонга мусулмоннинг номуси моли ва қони харомдир. Тақво шудир. Мусулмон бирдарини хақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир” (термизий ривояти) Фузайл ибн Иёз рахимаҳуллоҳ “Мўъмин киши насихат қилади яширади. Фожир эса айблайди ва ошкор қилади.”деганлар.Мана  бу мезонларга солиб кўрганда ўзларини тақводор қилиб кўрсатиб бошқаларга таъна отадиганларнинг қилмишлари набавий кўрсатмаларга хамда салафлар ўгитларига зид экани яққол намоён бўлади. Улар иғвогарликни даъват қилиб айрим ақидаси мустахкам бўлмаган ёшларни мана шу нарсаларни гўё уларга дин сифатида тарғиб этишмоқда. Кундалик таънакорлик уларга одатий холга айланиб қолмоқда.

Саудия мамлакати бош муфтийси Абдулазиз оли шайх ИШИД жангарилари Ироқ сва Суриядаги қонхўрликларини қоралаб, ИШИД  ва унга ўхшагшан экстремистик такфирий жамоаларни “ Исломни биринчи душмани”  деганди.  Бу одамлар ўзи Ислом ва мусулмонларга дўстми деган савол туғилади.  Яхшилик етганда хурсанд бўлмасдан хасад қилиш, кўра оламслик,иғво қилиш душманнин иши.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “ Дин насихатдир” деганлар. Насихат қилувчи одам холис насихат қилиши бир мўъмин биродарини камчилигини ўзига танҳо тушинтиши мусулмонликдандир. Хукамолар насихат қилувчи беш нарсага риоя қилиши керак дейдилар.

Холис ният бўлиши керак.

Насихат қилишга лойиқ илми, ва илмига амал қилган бўлиши керак

Мулойимлик  ва меҳрибонлик билан тукшунтириши керак

Ошкора  ва шарманда қилмаслик керак.

Насихат қиладиган муносиб вақт ва маконни танлаш керак.

Ушбу нарсаларга риоя қилсагина у насихат бўлади.

Ушбу такфирий жамоаларнинг юзага келганига 200  йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса , улар фақат мусулмонларга ва ислом уламоларига қарши таъна тошлари отадилар, иғво тарқатадилар. Уларга суиқад уюштирдилар. Турли қонли урушларни юзага келтириб мусумонларни қонини тўкдилар .

Ушбу оқим аввало Мазҳабларни адашган хатто кофирга чиқарган. Жумладан улар Усмонийларни кофирга чиқариб биринчи жаҳон уруши пайтида ғарб тарафида туриб Усмонийларга қарши урушдилар. Натижада Усмонийлар давлати парчаланиб кетишга асосий сабаб ўшаларнинг қилган хиёнати сабаб бўлди. Бу тоифалар  20 асрда хам мусулмонларга нисбатан  душманликларини янда кучайтира бориб турли оқимлар улардан шўъбаланди. Уларга иғвогарлик, таънакорлик, террор, портлатиш, суиқасд уюштириш уларга хос гўё бир ақида сифатида шаклланди. 21 асрга келиб улардан кўринмас ғайридин  катта кучлар яна мусулмонларга қарши араб баҳори баҳонасида катта террорни амалга оширишди. Бунинг натижасида 100 минглаган мусулмонлар қурбон бўлди. Бу ишлар айнан ушбу экстремистлар томонидан амалга оширилди. Улар ҳеч қачон ўзларининг хомийлари бўлган кўринмас ғайридин катта кучлар хақида хақида лом мим дейишмайди.  Аксинча улар фақат ислом уламолари, мусулмон юрт раҳбарларига нисбатан таъна тошларини отиш уларга касб ва одатга айланган.Улар тарафидан  яқин шарқда бегуноҳ ўлдирилган ёш болалар,аёллар, қариялар учун Аллоҳ таолонинг хузурида нима деб жавоб беришади. Етим қолган болалар, тул қолган беваларни кўз ёшларига, уйидан ватанидан уй жойидан айрилиб ўзга юртларда мусулмонларни хор зор бўлишига сабаб бўлган бу манфур кимсалар бу ишларни хам дин деб ўйлашса керак.  Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам олиб келган дин айнан мана шунақа манфур ишларни йўқ қилиш учун юборилмаганмидилар. Расусулуллоҳ, “Фарз амаллардан кейин амалларни афзали мўъмин  кишининг қалбига сурур киргизишдир”дегандилар. Булар мусулмонларни қалбларига дахшат киритишдан бошқа нимага ярашди.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундайларга  “Хар бир обру тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин” (ҳумза сурси)деб мархамат қилган. Абдуллоҳ ибн Аббос  оятдаги ҳумаза ғийбат қилувчи , лумаза эса одамларни айбловчи киши эканини айтганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган хадисда Расулуллоҳ “Мўъмин киши таъначи хам, лаънат айтгувчи хам, фохишабоз хам, уятсиз хам бўлмайди” деганлар (термизий ривояти)

Фурсатдан фойдаланиб ёшларга мурожат қилардик уйғонинг бунақа таънакорларни иғволарига алданиб қолманг. Улар ўзларини таънакорликлари орқали гўё дин фидокорлари қилиб кўрсатишади. Аксинча улар юқорида келтирганимиздек ислом ва мусулмонларга душмандир. Уларнинг биринчи аломати таънакорликдир. Таънакорни кўрдингизми уни адашган оқим тарғиботчиси эканини билинг ва ўзингизни улардан четга олинг. Уларга қўшилманг.

Д.Абдуқадиров

Имом Фахриддин Ар Розий ўрта махсус ислом билим юрти мудири

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *