Давлатимиз томонидан диний соҳани қўллаб қувватлаш учун “Вақф” жамғармасига 150 миллиард сўм

ажратилиши муқаддас динимизга билдирилаётган эътибонинг бир кўриниши бўлди, хусусан мазкур маблағнинг бир қисми билан диний ходимларни рағбатлантирилиши диний ходимларга қилинган катта мурувват бўлди ва кўпчиликнинг, жумладан имом хатиб, имом ноиб ва бошқа ходимларнинг миннатдорлигига сабаб бўлди. Лекин “Сахийнинг молини бахил қизғонар” деганларидек, баъзи бировлар томонидан салбий муносабатда қабул қилинди, имом хатибларга тош отила бошланди.

         Аслида, имом хатибларга отилаётган тош бу биринчиси эмас ва уларга маблағ ажратилишидан олдин ҳам бундай ҳолатлар юз берган ва бундан кейин ҳам бўлади.

       Ботил аҳлининг ҳақ аҳлига хусумати қиёматгача давом қилади ва бу хусуматнинг асосий сабаби бири ҳақ иккинчи тарафнинг ботил эътиқодда эканлигидир. Имомларга пул ажратилиши эса бир баҳонадир. Шу пайтгача имомларга қанчадан қан қанча маломат қилинмади дерсиз. “Таомнинг лаззатлиси имомларники”, “Маъраканинг тўри имомларники”, “Ҳурмат иззатнинг каттаси имомларники”, … ва ҳоказо.  Аслида имомлар “Мени маъраканинг тўрига ўтқаз”, “Менга таомнинг лаззатдисидан ҳозирла”, ёки “Мени бошқалардан кўпроқ иззат қил” дея дағдаға қилаяптими? Халқимиз орасида диний соҳа вакилларига нисбатан қилинаётган эҳтиром имомларнинг қалбидан жой олган Аллоҳнинг каломи учун, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари учун эмасми?  Диний соҳа вакиллари хизмати холисона бўлаётгани учун эмасми?  Масжидга имом бўлиб хизмат қил деса чопағон отни миниб қочадиганлар имомларга тош отади.

      Имомларга пул ажратилиши муҳтарам президентимизнинг оқилона ва одилона сиёсатига бир мисол десак хато қилмаган бўламиз. Масжидлар ёпиқлиги эса имом хатибларнинг фаолияти тўхтаб турибди дегани эмас. Жон бор жойда қазо бор. Имом хатиблар дафн маросимига энг чекка хондонларга ҳам бориб жаноза намозларини адо қилмоқдалар. Бугунги кунда бутун дунёни қамраб олган короновирус вабоси билан касалланиб вафот этаётганлар ҳам бежаноза дафн қилинаётгани йўқ албатта, Шунингдек, эл юрт ҳақига, халқимиз ҳақига тўхтамасдан хатми Қуръон тиловат қилиб, саловатлар, истиғфорлар айтиб дуода бўлмоқдалар. Бу дуоларнинг ижобати Аллоҳга ҳавола. Лекин дуо қилинаётганлар орасида имомларни ёмон кўрувчи ашаддий хусуматчилар ҳам бор.

      Имом бировга ёмонлик тиламайди. Мана шунинг ўзи энг катта ютуқ, энг катта бойлик, энг катта мукофот. Динни ҳурмат қилмаганлар ҳеч кимга яхшилик тиламайди мана шунинг ўзи энг катта мағлубият, энг ёмон фақирлик, энг катта зарардир.

 

Адамбоев Хайрулла

Янгибозор тумани бош имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *